(O´zbek) Chakana savdo tovar aylanmasi

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар беришига кўра, 2016 йилнинг январь–декабрида чакана савдо товар айланмаси 88 033,6 млрд. сўмни ёки 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан 114,4 фоизни ташкил қилди.
     Йирик корхоналар чакана савдо товар айланмаси 9 166,2 млрд. сўмни ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 10,4 фоизни ташкил этди. Ўз навбатида, кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг чакана савдо товар айланмаси 17,7 фоизга кўпайиб, 78 867,4 млрд. сўмни, чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажмидаги улуши эса 89,6 фоизни ташкил қилди.
     Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари товар айланмаси умумий ҳажмида уюшмаган савдо товар айланмаси 12 500,3 млрд. сўмни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 6,6 фоизга ошди. Жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмида ушбу сектор улуши 14,2 фоизга тенг бўлди. Шунингдек, ҳисобот даврида молиявий хизматлар 119,2 фоизга, ижара ва прокат бўйича хизматлар 117,8 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 116,1 фоизга, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар 115,8 фоизга, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 114,9 фоизга, савдо соҳасидаги хизматлар 114,7 фоизга ошиши таъминланди.Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматлари (жами хизматларнинг 29,1 фоизи), савдо хизматлари (28,7 фоизи), молиявий хизматлар (10,8 фоизи), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,7 фоизи) ҳиссасига тўғри келди.
Манба: «kun.uz» cайти

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.