Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекциясининг расмий сайти базасида ва телеграмм мессенжери орқали «Trade.agrofair.uz» электрон платформаси ишламоқда.Унда маҳаллий ва хорижий корхоналар, фермер хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар ҳеч қандай тўсиқларсиз интерактив шаклдаги электрон савдоларда бевосита иштирок этиш имкониятига эга.Нархлар шаффофлигини таъминлаш учун мева-сабзавот маҳсулотларига электрон тарзда ариза берилиши ва битимлар тузилиши йўлга қўйилган. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ва харидорлар ўртасидаги ўзаро келишувлар электрон тарзда амалга оширилади. Бу орқали рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчи нархларнинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.Электрон савдо иштирокчиларининг эркин фойдаланишини, нарх-наво шаклланишида холисликни таъминлаш бўйича Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда семинар ва такдимот маросимлари ўтказилди. Айни пайтда фермер хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар «Trade.agrofair.uz» сайтига катта қизиқиш билдирилмоқда.
Манба: «kun.uz»