Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиркор ва фермерларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш масалаларига оид тадбирларни ташкил этишлари ижобий натижа бермоқда.
Туманларда хорижий мутахассислар иштирокида ташкил этилаётган семинарларда тадбиркор, фермерларни маҳсулотларни экспортга тайёрлаш, ишончли харидорлар топиш, хорижий кўргазма ва ярмаркаларда қатнашиш борасидаги янгиликлар билан таништирилмоқда.
2016 йилнинг ўтган даврида жамғарма томонидан 625 та қишлоқ хўжалигида банд фермер ва тадбиркорлик субъектига маҳсулотларини экспорт чиқаришда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатилиб, натижада 176 та тадбиркорлик субъекти томонидан 255 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
Манба ЎзА