Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Булунғур туманида дорихона фойдаланишга топширилди.
«Самарқанд дори-дармон» акциядорлик жамияти томонидан қуриб битказилган мазкур дорихона кеча-кундуз харидорлар билан гавжум. Савдо зали, фитобар, дам олиш хоналари замонавий жиҳозланган. Муассасада харидорларга қулайлик яратиш мақсадида дам олиш жойлари ташкил этилган. Шунингдек, улар фитобарда доривор гиёҳлардан тайёрланган шарбат ва дамламалардан истеъмол қилишлари мумкин.
Дорилар ассортименти асосан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон дори маҳсулотлардан иборат. Тез орада дорихонада далачой, тирноқгул, наъматак, кийик ўти каби доривор гиёҳлардан қуритиб, қадоқлаб, аҳолига етказиб бериш йўлга қўйилади.
Манба zarnews.uz