Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Андижончарм» МЧЖда тери қайта ишланиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Аввал «Oltin deri» номи остида фаолият кўрсатган мазкур корхона турдош корхоналар ичида етакчиси эди, аммо 2015 йилда корхона фаолияти деярли тўхтади. Корхонани тиклаш борасида кўрилган чора-тадбирлар туфайли самарасида ўтган йили у «Андижончарм» номи билан қайта иш бошлаб, корхонада кенг миқёсда модернизациялаш ишлари амалга оширилди. Терини қайта ишлаш, тикув ва пардозлаш цехлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилди. Натижада, 2016 йилнинг учинчи чорагида 97 миллион сўмлик тери қайта ишланиб, ишлаб чиқариш корхоналарига етказиб берилди.Келгусида маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.