Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Навоийда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Ишбилармон талаба – 2016» стипендияси кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятлардан сараланган 42 нафар ёш тадбиркорлик қобилияти, янги ташаббус ва лойиҳалари, кичик бизнесни молиялаштириш, бу борадаги имтиёз ва қулайликлар бўйича билимини намойиш этди.
«Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида O`zLiDeP томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, турли имтиёз ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Анжуман доирасида ишлаб чиқариш ва ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси ташкил этилиб, бизнес-режа ва лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Иштирокчилар танлов доирасида ўтказилган форумда мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, айниқса, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга оид суҳбатларда ўз билимларини янада мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.
Манба uza.uz