Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мева сабзавотчиликка ихтисослаштирилган Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси ривожланмоқда, — дея хабар ёзилмоқда telegraf.uz сайтида. Унда айтилишича, “Natural juice” МЧЖда амалга оширилган модернизация тадбирларидан сўнг корхона қувватлари кескин ортди.
Мазкур лойиҳа ижроси учун 9 млрд. 700 млн. сўмликдан зиёд сармоя йўналтирилиб, ишлаб чиқариш хорижнинг замонавий технологиялари билан жиҳозланди. Бунинг натижасида қувватлар ортиб, бир суткада 150 тоннага яқин маҳсулотни қайта ишлаш имконияти юзага келди. Корхона жорий йилда 15 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қабул қилиб олишни режалаштирган. Куни кеча дастлабки 30 тонна олча ва гилосни қайта ишлаб, буюртмачиларга жўнатишга шай қилиб қўйилган, — дейилади хабарда.
105 киши меҳнат қилаётган корхонада ишлаб чиқариш миқёсининг кенгайиши яқин атрофдаги фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари учун айни муддао бўлди. Уларнинг кўпчилиги энди ўз маҳсулотлари сотувини махаллий корхона билан амалга оширмоқда, — дейди мазкур хабар муаллифи.