(O´zbek) АҚШ Савдо вазирлиги биринчи расман тасдиқлаган савдо делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бу ҳафта Американинг йирик 13 та компаниясини ўз ичига олган АҚШ Савдо вазирлиги расман тасдиқлаган савдо делегацияси Ўзбекистондаги бизнес ва инвестиция муҳити билан яқиндан танишиш ҳамда юқори лавозимли расмийлар, АҚШ Савдо палатаси аъзолари, давлат корхоналари ва бошқа компания вакиллари билан учрашиш мақсадида Тошкентга ташриф буюрмоқда. Ушбу делегация ўтган йили кузда Тошкентга келган Савдо вазири Уилбур Росснинг Президент Мирзиёевга берган ваъдасини бажармоқда.

Бутун дунёда тан олинган “GE”, “Bechtel”, “Procter & Gamble”, ва “John Deere” каби компаниялар вакилларидан ташкил топган ушбу делегация ўзи учун савдо ва инвестиция имкониятлари очилишига умид қилади. 

“АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 2017 йилда қарийб 150 миллион доллар, 2018 йилда эса 300 миллион доллардан ортиқни ташкил этиб, икки баравар ошган бўлса ҳам, тижорий ва иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун зарур имкониятлар мавжуд”,- дея таъкидлади Савдо вазири жаноб Росс.

“Ўзбекистон ҳукуматининг жиддий саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистоннинг иқтисодий қиёфаси тез ўзгариб бормоқда. Тобора кўпроқ америкалик компаниялар ўзбек бозори имкониятлари билан танишмоқда. Биз АҚШ ва Ўзбекистон хусусий секторлари ўртасида янада чуқурроқ ва кенгроқ муносабатлар ўрнатилишини қўллаб-қувватлаймиз,”- деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм. “Мамлакат ўз иқтисодини диверсификациялаш ва Марказий Осиё юрагидаги стратегик жуғрофий ўрнидан фойдаланишга интилар экан, кўплаб бизнес сектор вакилларидан иборат АҚШ савдо делегациясининг ишироки Ўзбекистондаги савдо ва инвестиция имкониятлари ўсиб бораётганидан далолат бермоқда,”- қўшимча қилди элчи жаноблари.

Савдо миссияси АҚШ элчиси Розенблюм ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов бошчилигидаги юқори лавозимли расмийлар қатнашган брифинг билан бошланди.  Энергетика, Транспорт ва Соғлиқни сақлаш вазирлари ўз соҳаларидаги инвестиция имкониятлари ҳақида тақдимот қилиб, савдо делегацияси саволларига жавоб берди.

“Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикасининг стратегик ҳамкоридир. Мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, илмий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш алоқаларимизни мустаҳкамлашдаги муҳим қирралардан биридир. Ишончим комилки, бундай тадбирлар мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабат ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, ҳамкорликнинг янги соҳаларини топишга ёрдам беради,”- деди Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.