Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
1-2 апрель кунлари Қарши шаҳрида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтади. Унда нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, балки бошқа ҳудудлар ҳамда Тошкент шаҳридан ҳам бир қанча тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбирда иштирок этаётган саноат корхоналари тендер танловисиз, тўғридан-тўғри шартномалар тузишдан манфаатдор бўлмоқда. Эътиборлиси шундаки, ушбу кўргазма бозорга янги кириб келаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кўпайтиришга замин бўлувчи буюртмалар портфелини шакллантиришга, товар ва хизматларни реклама қилишга ўзига хос қулайлик яратмоқда.