(O´zbek) Hayotga tatbiq etilayotgan loyihalar

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Автомобиль йўллари мамлакатимиз иқтисодий ва маданий ривожини таъминлашда, халқимизнинг узоғини яқин қилишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мустақиллик йилларида халқаро аҳамиятга эга йўллар қурилиши кенг кўлам касб этгани ва уларнинг замон талаблари даражасига олиб чиқилгани юртимиз орқали транзит юк ташиш ҳажми ошишига, минтақавий ҳамда дунё бозорларига чиқиш — экспорт имкониятлари кенгайишига замин яратаяпти, — деб хабар ёзмоқда qashqadaryogz.uz сайти.
 
     Мақолада келтирилишича, бугун республикамизнинг барча минтақаларини пухта бирлаштирадиган ягона автомобиль транспорт тизимини яратиш, Ўзбекистон миллий магистрали таркибига кирадиган, халқаро стандартларнинг юксак талабларига жавоб берадиган йўл участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш борасида кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
     М-39 (Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз) автомагистралининг 1240-1315-километрларини тубдан реконструкция қилиш ҳам ана шундай истиқболли лойиҳалардан биридир. Мазкур участканинг 1265-1297-километрида “Бекобод йўл саноат” ишлаб чиқариш корхонаси йўлсозлари бунёдкорлик ишларини қизғин давом эттиришмоқда.
     Маълумки, йўлнинг бу қисми ҳозиргача Деҳқонобод тумани марказидан ўтар ҳамда аҳоли зич яшайдиган Қорашина қўрғони ва Деҳқонобод шаҳарчасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқарарди. Халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўл энди мазкур аҳоли яшаш пунктларини айланиб ўтадиган бўлаяпти. 2 тасмали йўл ўрнига 4 тасмалиси қурилаяпти. Йўлнинг ўртасидан қарама-қарши ҳаракат “бордюр” билан тўсилади.
     — Мазкур 32 километрлик йўл қурилиши учун 2018 йилга қадар 90 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган, — дейди корхона иш бошқарувчиси Баҳром Муродов. — Ҳозирги кунгача 18 миллиард сўмга яқин маблағ ўзлаштирилди.  Йўлнинг тупроқ асосидан кейин 50 сантиметр қалинликда қум-шағал аралашмаси қўйилаяпти. Шундан сўнг 10 сантиметр қалинликда йирик тошли, 6 сантиметр қалинликда майда тошли асфальт ётқизилади. Бу йўлнинг нафақат равон, балки мустаҳкам бўлишини ҳам таъминлайди.
     Шу ўринда айтиш керакки, аввалги йўл автотранспортнинг битта ўқига 8 тонна оғирлик тушишига мўлжаллаб қурилган бўлса, янги қурилаётган 32 километр йўлда ушбу кўрсаткич 13 тонна бўлиши инобатга олинган.
     Йўлнинг бу қисмида 3 та кўприк қурилади. Бибиқорасоч, Навобод ва Гумбулоқ каби аҳоли пунктларида автомагистралнинг икки четига пиёдалар йўлаги қурилади ва ёритиш мосламалари ўрнатилади. Йўл ёқаси бўйлаб инфратузилма ва сервис объектлари бунёд этилади.
     Бир сўз билан айтганда, автомагистралда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат ҳаракат  хавфсизлигини таъминлайди, балки мамлакатимиз иқтисодиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади, — дейди мақола муаллифи.
      

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.