Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2015 йил 24 октябрда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Япония бош вазири Шиндзо Абэ бошчилигидаги ишбилармонлик доиралари делегацияси таркибида келган, Япониянинг “NEC” корпорацияси ижрочи вице-президенти Хидеичи Окада билан учрашув бўлиб ўтди, — деб ёзмоқда kun.uz сайти.
Мазкур хабар муаллифларининг эътироф этишларича, юқори мартабали меҳмон билан учрашув давомида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасидаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш доирасида кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ходимларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик режалари бўйича фикрлар алмашинилди, янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди.