(O´zbek) Mahalliylashtirish dasturi amalda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва турини кенгайтириш имконини берди, — деб ёзмоқда telegraf.uz сайти.  
 
     Мақолада айтилишича, дастур доирасида жорий йилнинг биринчи ярмида импорт ўрнини босиш самарадорлиги 640,6 миллиондан ортиқ долларни ташкил қилди. Бу борада 585 турдаги янги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар, жумладан, компрессор агрегатлар эҳтиёт қисмлари ва узеллари (марказдан қочирма ва поршен маҳсулотлари), мотор мойлари, гидравлика учун суюқликлар, ВГ-1,2 шахта вагончалари, ЭКГ5А ва ЭКГ20 экскаваторлари учун эҳтиёт қисмлар, «Дамас» автомобилларининг штампаланган кузов деталлари, маший техника бутловчи қисмлари, янги турдаги музлатгич ва совутгичлар, электр печлар, маиший чироқлар, энергия тежайдиган ёруғлик диодли лампалар ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
     Бундан ташқари, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ва йирик саноат корхоналари учун четдан олиб келинадиган бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир чора-тадбирлар самарасида жорий йилнинг биринчи ярмида импорт ҳажмини 196,8 миллион долларга қисқартиришга эришилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.