(O´zbek) Mahsulot va xizmat turlari namoyish etilmoqda

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Dimax sanoat savdo-ko’rgazma biznes markazi”да “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” коммунал ва қурилиш маҳсулотлари кўргазма-савдо ярмаркаси” ўз ишини бошлади, — дея хабар тарқатилмоқда telegraf.uz сайтида. Унда ёзишларича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва замонавий қурилиш материаллари билан чет эллардаги истеъмолчиларни яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур кўргазмада, 300 дан зиёд соҳа вакиллари ўз маҳсулоти ва хизмат турларини намойиш этмоқда.
     2015 йилнинг тўққиз ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига кўра, инвестициявий фаолликнинг ўсиши ҳамда монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш, қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида 9,3 мингдан зиёд якка тартибдаги уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, қурилиш ишлари ҳажмини 18,7 фоизга ошди, — дейилади хабарда.
     Республикамиз бўйича 400 дан ортиқ профессионал бошқарув компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга коммунал соҳа ва инфратузилмасини рақобат бозорида хусусий капитал учун жозибали соҳага айлантиришга кенг эътибор қаратилиб, коммунал хўжалик соҳасида инновация ва технологияларнинг махаллий кластерларини шакллантиришга устувор вазифаси сифатида ёндошилмоқда, — дейди мазкур мақола муаллифи.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.