(O´zbek) Nodavlat notijorat tashkilotlari va jamiyat

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда
       Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа  институтлари «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини амалга ошириш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ноёб механизм бунда муҳим аҳамият касб этаётир.
       Термизда ўтказилган «Фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Сурхондарё вилояти мисолида» мавзусидаги анжуманда шулар ҳақида сўз юритилди.
    Анжуманда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Р.Норлиев ва бошқалар нодавлат нотижорат ташкилотлари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи муҳим бўғинга айланганини  таъкидлади. Фуқаролик жамияти институтларининг давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимият фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги нуфузи ортиб, роли мустаҳкамланаётгани бунинг ёрқин исботидир.
     Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан  демократик ислоҳот ва ўзгаришларнинг бориши, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожланиши, жамиятнинг демократлашув жараёнларини чуқур ўрганиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини ўрнатиш, жойлардаги ижтимоий аҳамиятга молик муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга, динлараро ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
   Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилгани вилоятда соҳани изчил ривожлантириш, ННТлар сонининг кўпайишида муҳим омил бўлмоқда. 2012 йили вилоятда 286 нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 552 тага етди. 
       Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди эълон қилаётган грант танловлари вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 2011 йил вилоятдаги бешта ННТ мазкур танловларда қатнашиб, фонднинг 6 миллион 800 минг сўм грант маблағини олган бўлса, ўтган йили йигирмадан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти қарийб 267 миллион сўм грант маблағини қўлга киритди. Бу маблағлар, асосан қишлоқ ёшларининг экологик билими, тиббий, ҳуқуқий маданияти, касб маҳоратини юксалтиришга, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрашга йўналтирилмоқда.
      – Ўтган йили «Соғлом авлод – соғлом келажак» лойиҳаси доирасида ўн саккиз миллион сўмлик ижтимоий буюртма олган эдик, – дейди «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали раҳбари Ҳулкар Абдуллаева. – Шунга мувофиқ, Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этиб, ёшларнинг соғлом улғайишига кўмаклашмоқдамиз. Фонд танловида боғча ёшидаги болажонларни спорт тадбирларига кенг жалб этиш ва соғлом турмуш кўникмасини шакллантиришга кўмаклашувчи яна бир лойиҳамизга қарийб 13 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда лойиҳа доирасида туманларда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
    Кексаларни эъзозлаш йилида ҳамкор ташкилотлар билан амалга ошириладиган муҳим йўналишлар бўйича вазифалар белгилаб олинди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.