Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Нуробод туманининг Жом қишлоғида XI асрда Қорахонийлар томонидан қурилган «Ғиштбанд» тарихий сув омборини қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилди, — деб хабар бермоқда zarnews.uz сайти. Мақолада ёзилишича, умумий майдони 12 гектар, тўсиқ иншооти баландлиги 20 метр бўлган мазкур сув омбори қурилишига республика махсус сув қурилиш бошқармаси қурувчилари бош-қош бўлишмоқда.
– Ўн аср муқаддам қурилган бу иншоотдан айрим ашёларгина сақланиб қолган холос, – дейди ташаббускорлардан бири Эштурди Раҳимов. – Кейинчалик жомлик бир қатор раҳбарлар бу сув омборни тиклаш ҳаракатида бўлдилар. Аммо мустабид тузум бунга йўл бермади. Бугун мустақиллик шарофати билан халқимизнинг азалий орзулари ушаладиган бўлди. Ушбу иншоот ишга тушгач, қишлоғимиз янада кўркамлашади, аҳоли турмуш даражаси яхшиланади. Ёпилиб қолган булоқлар кўз очиб, сув танқислиги муаммоси барҳам топади. Тоғларимизда дарахтзор-у буталар кўпайиб, об-ҳаво салқинлашади. 400 гектар ер ўзлаштирилиб, деҳқончилик қилиш, қолаверса, балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш имкони яратилади.