Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзсаноатқурилишбанкнинг Қўқон филиали қошида Банк хизматлари маркази очилди.
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан замонавий тизимда хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Хусусан, замонавий ёндошувлар асосида барпо этилиб, аҳоли эътиборига ҳавола этилаётган Банк хизматлари марказининг навбатдаги Қўқон шаҳрида ишга туширилди.
Марказ илғор коммуникация воситалари ҳамда замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Уларда малакали банк ходимлари юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматларини кўрсатади. Ҳисоб рақам очиш, кредит олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмалари марказдаги хизматлар сирасига киради.
Марказда 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар эса ҳудуд аҳолиси ҳамда меҳмонларига ҳафтанинг исталган куни, сутканинг исталган вақтида миллий ва халқаро пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга оширишларига қулай шароит яратади.
Шундай қилиб, Ўзсаноатқурилишбанк тизимида банк хизматлари истеъмолчилари манфаатларини тўла қаноатлантириб, уларга жаҳон стандартлари даражасида хизмат кўрсатувчи Банк хизматлари маркази 27 тага етди.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Манба: Kun.uz