Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мазкур мақола «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
Қибрай туманидаги “Qibray transformator” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ишлаб чиқариш ҳажмини 1,2 баробар кўпайтириш ҳаракатида. Бу корхонада тайёрланаётган электротехник анжомларга ички ва ташқи бозорда талаб ортиб бораётганидан далолатдир.
Хусусан, кичик бизнес субъектида импорт ўрнини босувчи 12 турдаги юқори ва паст вольтли электр ўтказгичлар ҳамда энергия тақсимлаш қурилмалари ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йили корхонага маҳсулот тайёрлаш ҳажми ва сифатини янада ошириш учун қўшимча технологик жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Бу жорий йилнинг ўтган даврида 4,3 миллиард сўмликдан ортиқ рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаб, ички бозорга сотиш имконини берди.
Айни пайтда корхонанинг қарийб қирқ кишилик жамоаси тайёр маҳсулотнинг бир қисмини экспортга ҳам йўналтириш мақсадида янги инновацион лойиҳа ва технологиялар устида изланмоқда.