(O´zbek) Тошкент давлат шарқшунослик институти Ҳиндистон университетлари билан ҳамкорликни кучайтиради

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тошкент давлат шарқшунослик институти делегацияси Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги етакчи университет — Гужарат университетига ташриф буюрди. Университет 1947 йилда ташкил этилган бўлиб, штатнинг энг қадимий ва йирик университети ҳисобланади.


Университет ва ихтисослашган кафедралар раҳбарияти билан бўлган учрашувда ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, унда нафақат ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, қўшма ўқув ва илмий тадбирлар ўтказилиши, балки 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб филология ихтисослиги бўйича ўқиётган ТДШИ ҳиндшунос магистрантлари учун икки томонлама дипломлар дастурини (1+1) очиш, 2020 йилда ТДШИда Гужарат университети Smart синфини ташкил этиш ҳам назарда тутилган, деди ТДШИ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Элёр Маҳмудов.

ТДШИ делегацияси Гужарат университетининг Стартаплар ва тадбиркорлар кенгаши фаолиятига катта қизиқиш билдирди. Кенгашнинг 3 йиллик фаолияти давомида университетда 120та стартап компаниялар ташкил этилди, уларнинг 50 фоизга яқини университет талабаларига тегишли.

ТДШИ делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ҳиндистон Таълим вазирлиги ҳузуридаги урду тилини тарғиб қилиш бўйича Миллий кенгаш раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Шарқшунослик институтида урду тили соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, натижаларини кейинчалик нашр этиш, шунингдек, урду тилидаги ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Жамия Миллиа Исломиа университети билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди ва ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгиланди. Ушбу университет Ҳиндистонда ўзбек тили ўқитиладиган ягона таълим даргоҳидир.

Ташриф доирасида ТДШИ делегацияси мамлакатнинг етакчи университетлари — Деҳли ва Жавоҳарлал Неру олийгоҳлари билан меморандумлар имзолашни режалаштирмоқда. 
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.