(O´zbek) Тошкент давлат шарқшунослик институтида Японшунослик факультети ташкил этилди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

2019 йил 4 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида тантанали равишда Японшунослик факультети очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори жаноблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

1992 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтида ташкил этилган Япон филологияси кафедраси нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда япон тилини ўқитиш бўйича очилган биринчи ўқув маскани саналади. 

Охирги йилларда ТошДШИда японшунослик соҳасида қилинган илмий-тадқиқот ишлари натижалари янги факультет шаклланишига асос бўлди.

ТошДШИда янги факультетнинг ташкил топиши японшунослик бўйича ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини бир ерга тўплаш ҳамда ушбу соҳа йўналишларини мувофиқлаштириш имкониятини бериш билан бир қаторда, ўзбек японшунослигини янги поғонага кўтаришга хизмат қилиши айтилади.
Манба: Kun.uz

 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.