Ҳужжат билан:
2020 йил I чорак якунига қадар Тошкент шаҳрида Юнусобод метро йўналишининг ll босқичи, ер усти ҳалқа метро йўналишининг I босқичи ҳамда 2020 йил якунига қадар Сергели йўналишининг I босқичи фойдаланишга топширилиши;
транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизими 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинди.
Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йилда Тошкент шаҳрида 152 та йўловчи ташиш транспорт йўналишларини қайта кўриб чиқиш натижасида 131 тасини оптималлаштириш, 14 тасини ёпиш ҳамда 7 та янги йўналишларни очиш тўғрисидаги таклифлари маьқулланди.
Қарорда белгиланишича, ташиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда тендер шартномаларига ўзгартириш киритиш асосида улар томонидан хизмат кўрсатилаётган шаҳар йўловчи ташиш йўналишларини мақбуллаштириш ва ёпиш амалга оширилади.
2020 йил 1 майга қадар барча турдаги шаҳар йўловчи транспортида фойдаланиладиган ягона йўл чиптаси жорий этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ”Тошшаҳартрансхизмат” АЖ билан биргаликда:
а) 2020 йил октябрга қадар Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш мақсадида махсус қатнов йўлагини (BRT) тажриба лойиҳа тариқасида амалга ошириш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан 20 та замонавий электробуслар ва қувватлаш ускуналарини харид қилишни;
б) 2020 йил 1 сентябрга қадар жамоат транспортида йўналишни режалаштирувчи ”Менинг йўналишим” электрон тизимини жорий этишни;
в) 2020 йил 1 декабрга қадар:
шаҳар автобуслари салонларида бекатларни автоматик равишда эълон қилиб бориш тизимини жорий этишни;
йирик автобус бекатларида йўналишлар ҳаракати жадвали ва автобуснинг етиб келиш вақтини кўрсатиб турувчи электрон-ахборот таблолар билан жиҳозлашни таъминлайди.
Манба: Kun.uz