(O´zbek) Xitoy O‘zbekistondan qator mahsulotlar importiga ruxsat beradi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида 22-23 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, «Ўздавкарантин» инспекцияси бошлиғи И.Эргашев Хитойнинг Божхона маъмурияти бошлиғи Ни Юфен билан фитосанитар талаблар асосида қатор маҳсулотлар экспортини амалга ошириш борасида музокара олиб борди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хабар қилмоқда.

     Музокара чоғида Хитойга қовун экспортига фитосанитария рухсатномасини бериш тартиби муҳокама қилинди. Хитой томони Инспекция томонидан олинган техник маълумотларга асосан, зараркунанда хавфини таҳлил қилиш жараёни якунланганини таъкидлади. Хитой қонунчилигига кўра, хитойлик мутахассислар қовун далаларини обдон текширади. Якунда тегишли ҳужжат имзоланади ва ушбу маҳсулотларнинг импортига рухсат берилади.

     Бундан ташқари, 2019-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқилди. Икки йиллик муддатни ўз ичига олган мазкур ҳужжатда Ўзбекистондан Хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар экспорти масаласи кўзда тутилган. Ушбу ҳужжат жорий йилнинг май ойида хитойлик мутахассисларнинг Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида имзоланиши мумкин.

     Учрашувда ўсимликлар карантини тизимида соҳа ходимларининг малакасини ҳамкорликда ошириш сингари масалалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Источник: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.