(O´zbek) Yangi korxona ishga tushdi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Президентимизнинг 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони асосида ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этган ҳолда ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

     “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси ва хитойлик шериклар ҳамкорлигида барпо этилган корхона замонавий дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланди. Бу ерда жорий йилда 10 мингта бир неча турдаги замонавий тикув машинасини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, ишлаб чиқариш йилига ўн беш мингтага етказилиб, унинг бир қисми хорижга экспорт қилинади.
        Корхонанинг биринчи навбати ишга туширилиши билан 53 янги иш ўрни яратилди. Янги иш ўринларининг асосий қисмини касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислар банд этди.
        – Жиззах иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежини битирганман, – дейди тайёрлов цехи ишчиси Абдулла Асадов. – Янги корхоналар ишга тушаётгани туфайли ўзим танлаган соҳа бўйича иш топиш имкониятига эга бўлдим.
   Айни пайтда корхонада ип ўраш дастгоҳлари, трикотаж маҳсулотларини тикишда қўлланиладиган ярим сунъий иплар, либослар учун безак материаллари ишлаб чиқариш, тикув машиналари учун бутловчи қисмлар тайёрлаш устида иш олиб борилаётир. Бунинг натижасида яна 50 янги иш ўрни яратилади.
      Ҳозирга қадар “Жиззах” махсус индустриал зонаси ва унинг Сирдарё филиалида амалга оширилган 8 лойиҳа туфайли 600 янги иш ўрни яратилди. Мазкур ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари барпо этувчиларга солиқ ва бож тўловлари учун белгиланган имтиёзлар маҳаллий ва хорижий сармоядорларни ўзига жалб этаётир. Янги корхоналарнинг ишга туширилиши минтақадаги бой хомашё ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятини кенгайтирмоқда.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.