(O´zbek) Yoshlar va davr

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Вилоят  Ёшлар марказида  «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан йил давомида амалга оширилган ишлар, хусусан, «Нуронийлар эъзозимизда» патронаж ёшлар гуруҳи ҳамда «Фарзандлик бурчим» лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўмакчи ёшлар гуруҳи фаолиятининг таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, — деб хабар тарқатмоқда qashqadaryogz.uz сайти.

 
     Таъкидланганидек, Ҳаракатнинг туман, шаҳар кенгашлари, умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб­ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари қошида ташкил этилган патронаж ёшлар гуруҳи   вакилларининг сони 3 мингга етди. Улар вилоятимиздаги 259 нафар  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 347 нафар меҳнат фронти иштирокчиси, 556 нафар ногирон, эҳтиёжманд кексанинг ҳолидан хабар олиб, уй юмушларига кўмак беришди.
     Мақолада ёзилишича, бундан ташқари, Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Камолот» ЁИҲ вилоят кенгаши, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида 2015 йилнинг апрель ойида умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган иншолар танлови ташкил этилди. Танлов 2 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олди.
     «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» лойиҳаси доирасида Саховат уйида истиқомат қиладиган кексалар ҳолидан хабар олинди.
     Ёш авлод қалбида оила қадриятлари, кексаларнинг жамиятимиздаги ўрнини тарғиб этиш мақсадида «Меҳр­муҳаббат ва тотувликда кечаётган узоқ умр», «Қариси бор уйнинг париси бор», «Қариялар — хонадонимиз файзи» мавзуларида 40 маротаба «Уч авлод учрашувлари» ташкил этилди.
     Келгусидаги режамиз сентябрь ойида 584 нафар кекса ҳолидан хабар олиб, уй­рўзғор ишларига ёрдам беришдир, ­ дейди Ҳаракатнинг маданий­маърифий лойиҳалар бўлими мудири Феруза Абдураҳмонова. ­  Мақсад — кекса авлод дуосини олиш.
     Тадбир якунлангач, анжуман қатнашчилари Қарши шаҳридаги Қарлиқхона МФЙда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Вера Носирова, Умид Рашидов ва Хўжақул Жўраев хонадонида бўлишди, — дейди мақола муаллифи.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.