Ўзбекистон делегацияси 2017 йилнинг 13-15 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик мажлисида иштирок этади. Мамлакат ТИВ маълумотига кўра, делегация таркибидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ўрин олган.