Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида вилоят ҳокимлиги, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида «Конституция – миллат ишончи ва ҳимояси тимсолидир» мавзусида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Бош қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди. Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабалари томонидан она Ватанни мадҳ этувчи, Конституциямиз аҳамияти ва моҳиятини очиб беришга қаратилган саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Вилоятнинг таниқли хонандалари ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар чиқишлари, тақдим қилинган бадиий ва оммабоп китоблар иштирокчиларга янада кўтаринкилик улашди.
Манба qashqadaryogz.uz