Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд. Заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли оҳра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир. Табиий имкониятлардан унумли фойдаланаётган шўрсувлик тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш субъектлари ташкил этмоқда. Тумандаги «Turon eco cement» МЧЖ қошида янги цемент ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида қуриб битказилган заводда кунига 350 тонна сифатли қурилиш маҳсулоти тайёрланади. Энг муҳими, маҳсулот учун зарур хомашёнинг 98 фоизи корхона тасарруфидаги конлардан олинади.
Эътиборлиси, яратилган юздан ортиқ иш ўрнига асосан касб-ҳунар коллежи битирувчилари жалб этилган.
Манба: ЎзА