Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Ёш сиёсатчи – 2017» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келаётган мазкур танлов ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, истеъдод ва орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Танловда партия ва унинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, мамлакатимизни ривожлантириш жараёнига дахлдорлик туйғусини кучайтириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Иштирокчилар «Билимдон сиёсатчи», «Нотиқлик санъати» ва «Лойиҳа тақдимоти» шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.
Манба uza.uz