Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкентда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда «Асака» АТБнинг ўрнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда банк мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ўз ҳиссасини қўшаётгани қайд этилди. Автомобилсозлик, кон-металлургия, нефть-газ, кимё, энергетика, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, транспорт, қурилиш ва бошқа тармоқларнинг инвестиция лойиҳалари фаол молиялаштирилмоқда.
Банк ўтган йилда 1 триллион 380 миллиард сўм миқдорида кредит йўналтирилиб, 14,5 мингдан зиёд иш ўрни очилди. Жорий йилда эса банк инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга 1,66 триллион сўм миқдорида кредит ажратиши режалаштирилган. Айтиш жоизки, банк инвестиция лойиҳаларини ўз маблағлари ва жалб этилган кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирмоқда. Жумладан, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан мева-сабзавотчиликни ривожлантириш йўналишидаги 11 та инвестиция лойиҳасига қарийб олти миллион доллар йўналтирилди. Хитой экспорт-импорт банки кредит линияси маблағлари ҳисобидан 3,1 миллион доллар миқдоридаги лойиҳалар молиялаштирилди.