Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2015 йилда «Navoiy-Seul Tradle» МЧЖ Корея технологияси асосида бир гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этди. Голландиянинг «Торре» навли уруғидан кўкартирилган 21 минг туп помидор кўчати полиэтилен қопларга жойланган кокос дарахти пўстлоқларида ўстирилади.
Мазкур технологиянинг қулайлиги шундаки, агар иссиқлик меъёридан ошса, томдаги кичик туйнуклар очилади, акс ҳолда ёпилади. Бу ишни технологиянинг ўзи бажаради. Иссиқликни бир меъёрда сақлаш ниҳоллар учун жуда муҳим.
Қолаверса, кокос пўстлоғига экилган ниҳолларда ерда экилганга қараганда касалланиш кам бўлади. Тўрт нафар киши меҳнат қилаётган иссиқхона атрофида 1200 метр куб ҳажмдаги сув ҳавзаси ташкил этилиб, унга ёмғир сувлари йиғилади.