Mutaxassis fikri

Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш

6/2021

 
     Аҳоли саломатлигини ас­раш, ҳаётнинг давомийлигини узайтириш ва унинг сифатини яхшилашга интилиш соғлиқни сақлаш­ни ривожлантиришнинг асосий шарти ҳисобланади. Замонавий, сифатли, самарали ва хавфсиз дори воситаларининг мавжудлиги ва аҳо­ли учун дори таъминотининг қулай­лиги нафақат инсон касалликларининг олдини олиш ва уларни даволашнинг асоси, балки жамият ва давлат иж­тимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим кўрсаткичи ҳамдир.
     Дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш уни бозорга олиб чи­қиш учун энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади, чунки унинг доирасида дори воситасининг сифати ҳамда уни қўллашдаги наф ва хавф-хатарнинг нисбати аниқланади.
     Мамлакатимизда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўз­бекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунига муво­фиқ амалга оширилади.
     Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишдан мақсад Ўзбекис­тон Республикаси аҳолисини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари билан таъминлашдан иборат.
     Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг талабларига кўра «дори воситаларининг муомаласи бўйича миллий тартибга солувчи органлар (МТСО)нинг муҳим вазифаси барча фармацевтика маҳсулотларини бозорга кириб келишидан олдин ба­ҳолашнинг мажбурий ўтказилиши­ни (рўйхатга олиш олдидан баҳо­лаш), рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гу­воҳномаларининг берилишини ва ушбу маҳсулотларнинг талаб қили­надиган сифат, хавфсизлик ва самарадорлик стандартларига мувофиқ­лигини кафолатлаш мақсадида ке­йинги таҳлилни (рўйхатга олинганидан кейинги баҳолаш) таъминлайдиган тизимни яратишдан иборат («Дори воситаларининг муомаласи бўйича миллий тартибга солувчи органлар учун қўлланма» Жаҳон Соғлиқни сақ­лаш ташкилоти, 2011 йил).
     Европа Иттифоқи ва Европа Парламентининг 2001/83-сонли Директивасига мувофиқ:
     (2) Дори воситаларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи ҳар қандай қоидаларнинг асосий мақсади аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишдан иборат бўлиши керак.
     (35) Бундай препаратларни сақ­лаш, ташиш ва улар билан муомалада бўлишнинг зарур шарт-шароитларини кафолатлаш учун дори воситаларини ишлаб чиқариш ёки импорт қилишдан тортиб то уларни аҳолига етказиб беришгача бўлган жараённи қамраб олувчи дори воситаларини сотиш бутун занжирининг назоратини амалга ошириш лозим. Ушбу мақсадга эришиш учун зарур бўлган талабларнинг қабул қилиниши нуқ­сонли маҳсулотларнинг савдо тармо­ғидан олиб ташланишини сезиларли даражада енгиллаштиради ва сохта воситаларнинг тарқалишига қарши янада самарали чораларни кўриш имконини беради (Европа Парламенти ва Европа Иттифоқи кенгашининг 2001 йил 6 ноябрдаги, 2001/83/ЕИ-сонли «Ҳамжамиятнинг инсон учун дори воситаларига нисбатан қонун­лари тўплами тўғрисида»ги Директиваси (2012 йил 25 октябрда ўзгартиришлар киритилган).
     Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш тартиботи Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сонли қа­рори билан тасдиқланган «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғ­рисидаги низом» билан тартибга солинади.
     Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби мамлакат қонунларида белгиланган талабларга, ривожланган мамлакатларда фармацевтика маҳ­сулотларини рўйхатдан ўтказиш таж­рибасига, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Худди шундай фаолият дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари (АҚШ, ЕИ, Япония, Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон ва бошқалар)да ҳам амалда қўлланилади ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига мос келади.
 
 
Мукаррам ЭРГАШЕВА,
ДВТБТТЭСДМ фармако-токсикологик тадқиқотлар лабораторияси мудири
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.