Investitsiya, innovatsiya

O‘zbekistonda investitsiya siyosatining ustuvor yo‘nalishlari

2/2017

     Мамлакатимизда бирон бир соҳани ёки тар­моқни ри­вожлантириш, авваламбор, молиявий ресурслар ёки инвестицияларни кенг кўламда жалб қилиш билан боғлиқ. Шу боис, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадлари унинг инвес­тиция сиёсатида тўлиқ акс эттирилишини тақозо этмоқда.
     Жаҳон тажрибаси мамлакат иқти­содиётида хорижий инвестициялар­нинг тутган ўрни, унинг салмоғи мазкур давлатдаги инвестиция муҳити­нинг қанчалик даражада қулай яратилганлигини англатади. Бу муҳит кўп жиҳат­дан хорижий инвестицияларга нисбатан татбиқ этилаётган сиёсат­ни ва таш­қи иқтисодий фаолиятнинг давлат то­мо­нидан тартибга солишнинг хусусиятлари билан ба­ҳоланади.
     Ўзбекистонда инвестиция жараёни йилдан-йилга ривожланиб бор­моқ­да. Масалан, 2016 йилда иқтисо­диётга 16,6 млрд АҚШ доллари миқ­дорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоиз кўп инвестиция йўналтирилди. Натижада, ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга ўсди ва 3,7 млрд доллардан ошиб кетди. Умумий қиймати 5,2 млрд долларга тенг бўлган 164 та йи­рик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш яку­нига етказилди.
     Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши ўртача 22–25 фоизни ташкил этмоқда. Шу жумладан, амалга оширилаётган ишлар ҳамда режалаштирилаётган инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланишда ўзига хос ечимини кутаётган долзарб масалалар ҳам мавжуд. Бунинг учун мамлакатимизда мавжуд инвестиция муҳитини таҳлил қилиш тақозо этилади.
     Бу борада, энг аввало, республикада қулай сармоявий муҳит яратил­ганлигига қуйидаги омиллар ижобий таъсир этаётганлигига эътибор қара­тиш лозим:
     Биринчидан, меъёрий-ҳуқуқий ба­занинг мавжудлиги;
     Иккинчидан, тадбиркорлик билан шуғулланиш қоидалари либераллашуви;
     Учинчидан, бизнесга солиқ ва бож­хона преференциялари татбиқ этилиши;
     Тўртинчидан, саноат ишлаб чиқа­риш ва хизмат кўрсатишга устуворлик берилиши;
     Бешинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши.
     Бугун Ўзбекистон йирик хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мам­ла­катлар қаторига кириши учун барча иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асослар яратилган. Айниқса, мамлакатимиз ҳудудларидаги табиий минерал хомашё ресурслари, малакали ишчи кучи, соғлом атроф-муҳит, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий барқарор­лик муҳим роль ўйнаётганини алоҳи­да қайд этиш лозим. Лекин, бу жи­ҳат Ўзбекистонда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб бўлинди, де­гани эмас. Эндиги вазифамиз мазкур асосларга таяниб, инвестициялар жалб этишнинг механизмларини такомиллаштириш масалаларини объектив тарзда ўрганишга жиддий эътибор қаратишимизни тақозо этади.
     Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг устувор йўналишлари орасида қуйидагиларни алоҳида қайд этиш мумкин:
     ● инвестициялар жалб қилишни самарали йўлга қўйиш учун халқаро меъёрлар ва конвенцияларга мос бўлган, саноати ривожланган мамлакатлар инвесторлари томонидан тан олинган ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга интилиш;
     ● республикага замонавий технологияларни етказиб берадиган ва иқтисодиётнинг етакчи тузилмаларини вужудга келтириш имконини яратадиган инвесторлар учун очиқ эшиклар сиёсатини изчиллик билан татбиқ этиш;
     ● ишлаб чиқариш билан боғлиқ инвестицияларни киритишга кўмак­лашиш;
     ● мамлакатнинг кредит қобилия­тини қўллаб-қувватлаш;
     ● айрим минта­қаларимиздаги иж­тимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратил­ган инвестиция­ларга устуворлик бериш.
     Мамлакатимиз инвестиция сиёсатидаги асосий ва муҳим вазифа – 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробарга ошириш, иқтисодиётимиз таркибида саноат улушини 40 фоизга етказиш бўйича мақсадли дастурларни амалга оширишдан иборат.
     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши, яъни Ҳаракатлар стратегияси – «Иқтисоди­ётни янада ривожлантириш ва либе­раллаштириш» йўналишидаги чора-тадбирларни амалга оширишда тад­биркорликни ривожлантириш, чет эл инвесторлари учун инвестициявий жозибадорликни, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тар­тибга солишнинг замонавий прин­циплари ва механизмларини жо­рий этиш, кўп тармоқли фермер хўжа­ликлари шаклланиши учун имтиёзлар бериш ва туризм индустрия­сини жадал ривожлантириш бўйича қуйи­даги масалалар белгилаб берилди:
     ● банк тизими барқарорлигини таъминлаш, капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, молия­вий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвес­тиция лойиҳалари ҳамда кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектларини кредитлашни янада кенгайтириш;
     ● суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматлар ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек, капитални жалб қи­лиш, корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштириш бўйича муқобил манба сифатида фонд бозорини ривож­лантириш;
     ● халқаро иқтисодий ҳамкорлик­ни кучайтириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий инс­титутлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий ин­вестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш.
     ● давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мул­ки хусусийлаштирилган объект­лар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
     ● инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодий тар­моқлари ҳамда ҳудудларга хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб қилиш;
     ● ижтимоий-иқтисодий ривож­ланишни жадаллаштириш, аҳоли тур­муш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳудудларнинг табиий минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хў­жалиги, туристик ва меҳнат салоҳия­тидан комплекс фойдаланиш;
     ● ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривож­ланиш даражаси нисбатан паст бўл­ган туман ва шаҳарларни саноат, экс­порт салоҳиятини ошириш ҳисо­бига ижтимоий-иқтисодий фарқла­рини камайтириш;
     ● янги саноат корхоналари, сервис марказлари ҳамда кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хў­жалик бирлашмалари маб­лағлари­ни, банкларнинг кредитларини ва ху­сусий хорижий инвестицияни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарчаларни ривожлантириш;
     ● саноат ва хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш, маҳаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтириш.
     Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг фарқли хусусияти шундаки, бунда устуворлик юқори технологик ишлаб чиқа­риш ва маҳаллий хомашё ресурсларини қайта ишловчи инвестиция лойиҳа­лари учун берилади.
     2017–2021 йилларда умумий қий­мати 40 млрд АҚШ доллари миқдо­ридаги 649 та инвестиция лойиҳа­ларини назарда тутувчи тармоқ дас­турларини амалга ошириш режа­лаштирилмоқда. Натижада, кейинги беш йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошиши кўзда тутилган.
     Ўзбекистон Республикаси иқтисо­диётининг устувор тармоқларини ри­вожлантириш учун хорижий инвес­тицияларни кенг кўламда жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлардан, вақт ва имкониятдан самарали фойдаланишга, мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиқиб, мазкур моддий бой­ликларни самарали жойлаштиришга ҳамда республика иқтисоди­ётини жаҳон иқтисодий тизимига қўшили­шига рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни устувор тармоқ­ларга йўналтиришга ва самарали татбиқ этишга қаратилган.
     Инвестиция мақсадлари даромад олиш билан бирга таваккалчиликни ҳам ҳисобга олиши зарур. Инвестиция жараёнининг мазкур босқичини асосий портфелга киритиш учун молиявий активларнинг муайян турларини танлаш.
     Фикримизча, инвестицияларни жалб қилишда айрим муаммолар мавжуд, улар қуйидагилар:
     ● инвестиция лойиҳаси бўйича маркетинг тадқиқотлари чуқур ўрганилмаслиги ва бу жиҳат лойиҳа­нинг келгусидаги пул оқимлари ҳара­катининг барқарорлигига ҳамда кредитни қайтариш манбасининг ишонч­лилигига салбий таъсир этиши;
     ● инвестиция лойиҳа ташаббус­корлари дуч келаётган асосий муаммолардан яна бири – молиялаштиришдаги нокредит усуллардан суст фойдаланиш (лизинг, франчайзинг ва ҳ.к.);
     ● тижорат банкларининг молия-кредит муассасаларига хос бўлмаган вазифаларни бажариши. Банклар кўп ҳолларда назорат қилувчи ва кузатувчи молия идораси сифатида ҳара_кат қилмоқда ва бу ҳол инвестиция лойиҳа ташаббускорларининг банк тизими билан муносабатига салбий таъсир кўрсатмоқда;
     ● айрим ҳолларда инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаси сифатсиз тайёрланиши.
     Инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қара­тилган таклифлар қуйидагилар:
     ● тижорат тузилмаларининг кафолат талабини таъминлаш мақсади­да кафолат-гаров жамғармалари ти­зимини ривожлантириш;
     ● аҳоли бўш пул маблағларини инвестиция жараёнларига жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, турли қимматли қоғозларни муомалага чиқариш (уй-жой сертификатлари ва уй-жой облигациялари);
     ● ишлаб чиқаришни тузилмавий-технологик қайта қуришни жадаллаш­тириш мақсадида марказлашган кредит ресурсларининг бир қисмини тез қоплайдиган инвестиция лойиҳала­рини молиялаштиришга қаратиш, шу жумладан, кичик бизнес объектла­рига йўналтириш;
     ● инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг нокредит усулларидан – лизинг, франчайзинг, факторинг каби турларидан фойдаланишни кен­гайтириш;
     ● инвестиция лойиҳалари сифатини ва уларни капитал қўйилмалар самарадорлиги талабларига мос келишини таъминлаш мақсадида тижорат асосида доимий равишда фаолият юритадиган инвестиция лойи­ҳалари кўргазмасини ташкил қилиш.
     Қисқача айтганда, Ўзбекис­тонда амалга оширилаётган инвес­тиция сиёсати – иқтисодий ўсиш барқарор­лигини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш, диверсификация ва модернизация қи­лишни ривожлантириш, рақобатбар­дош ва сифатли товарлар ишлаб чи­қариш, энг асосийси, респуб­лика аҳо­лисининг ҳаёт даражасини тубдан ях­шилашга қара­тилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 
 
Эркин НИГМАНОВ,
иқтисод фанлари номзоди

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.