The New York Times нашрида Тошкент метроси ҳақида мақола чоп этилди

АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири – The New York Times’да Тошкент метроси, ундаги станцияларнинг ўзи хослиги ҳақида мақола чоп этилди. 

 

Мақолада Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлгунга қадар Тошкент метроси ёпиқ объект ҳисоблангани ва унда сурат олиш мумкин бўлмагани таъкидлаб ўтилган.

«Поездлар тонгги соат 5 дан яримтунгача ҳаракатланади, йўлкира ҳақи эса 1400 сўм ёки 15 центни ташкил қилади», дейилган мақолада.

Асосий эътибор ўзининг антиқа дизайни туфайли сайёҳларни жалб қилувчи «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» станцияларига қаратилган.

Шунингдек, мақолада Тошкент метроси Марказий Осиёдаги иккита метродан бири экани, иккинчи метрополитен Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашгани қайд қилиб ўтилган.  

Тошкент метроси 1977 йилдан бери фаолият юритиб келади. Унда 29 та станция ва 3 та йўналиш бор бўлиб, умумий узунлиги 36,2 кмни ташкил қилади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.