(O´zbek) The New York Times нашрида Тошкент метроси ҳақида мақола чоп этилди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири — The New York Times’да Тошкент метроси, ундаги станцияларнинг ўзи хослиги ҳақида мақола чоп этилди. 

 

Мақолада Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлгунга қадар Тошкент метроси ёпиқ объект ҳисоблангани ва унда сурат олиш мумкин бўлмагани таъкидлаб ўтилган.

«Поездлар тонгги соат 5 дан яримтунгача ҳаракатланади, йўлкира ҳақи эса 1400 сўм ёки 15 центни ташкил қилади», дейилган мақолада.

Асосий эътибор ўзининг антиқа дизайни туфайли сайёҳларни жалб қилувчи «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» станцияларига қаратилган.

Шунингдек, мақолада Тошкент метроси Марказий Осиёдаги иккита метродан бири экани, иккинчи метрополитен Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашгани қайд қилиб ўтилган.  

Тошкент метроси 1977 йилдан бери фаолият юритиб келади. Унда 29 та станция ва 3 та йўналиш бор бўлиб, умумий узунлиги 36,2 кмни ташкил қилади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.