(O´zbek) Ўзбекистон ва Франциянинг сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда

3-4/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Туризм соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Бир томондан, бунга Франция сайёҳлик индустриясининг бой тажрибаси ва анъаналари, иккинчи томондан эса, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ёрдам беради.
 
     Туризм – Ўзбекистон ва Фран­ция иқтисодиёти­нинг энг муҳим тармоқла­ридан биридир. Мана неча йилдирки, Франция сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлар орасида етакчиликни қўлдан бермай келаяпти. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ушбу давлатнинг ўрта истиқбол­даги мақсади – 2020 йилда чет эллик сайёҳлар сонини 100 миллионга етказиш.
     Мустақиллик йилларида Тошкент, Самарқанд, Буxоро, Xива ва бошқа шаҳарлардаги сайёҳларни ўзига ром этаётган қадимий меъморчилик ва маданият ёдгорликларини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
     Таъкидлаш керакки, Франция Европадан Ўзбекистонга юборилаётган сайёҳлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида кенг имкониятларга эга. Хусусан, қўшма туризм дастурлари, Ўзбекистонда янги меҳмонxона мажмуаларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш лойиҳа­лари, туризм xизматлари менежменти бўйича мутахассислар тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш ана шундай имкониятлар сирасига киради.
     Ўзбекистон Франциянинг ушбу соҳада эришган илғор тажрибаси ва салоҳиятидан фойдаланишдан манфаатдор. Франциялик инвесторларни Ўзбекистоннинг туризм салоҳия­тини ривожлантиришга жалб қилиш ҳам истиқболли йўналиш саналади.
     Икки мамлакатнинг сайёҳлик ташкилотлари, компаниялари ва операторларининг вакиллари Ўзбекистон ва Францияда ўтказилаётган иx­тисослаштирилган xалқаро сайёҳ­лик анжуманларида, шу жумладан, «Mondial du Tourisme», «Top Resa», Xалқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмаси, Тошкент xалқаро сайёҳлик ярмаркаси, «Hosted Buyer» дастури ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.
     Шунингдек, Ўзбекистон Франциянинг туризм соҳасида мутаxассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ўрганишдан, шунингдек, таълим муассасалари билан мамлакатимиз учун туризм менежменти, меҳмонxона ва ресторан бизнеси соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
     Франциялик шериклар билан туризм соҳасидаги стартап-лойиҳа­ларга иxтисослашган бизнес-инкубаторларни яратиш бўйича ҳамкор­лик юритиш алоҳида қизиқиш уй­ғотади. Франция телевидениесида реклама кампаниясини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг асосий сайёҳ­лик йўналишлари ва ресурсларига оид йўлкўрсаткичлар ишлаб чиқиш ва нашр этиш муҳим аҳамиятга эга.
     Францияни ўзбек таомлари билан таништириш ва уни оммалаштириш мақсадида гастрономия ва пазандалик соҳасида доимий тажриба алмашувларини йўлга қўйишга ўзаро интилиш мавжуд.
     Тошкент – Париж – Тошкент ҳаво йўналиши эса мамлакатларимиз ўртасидаги сайёҳ­лик оқимини оширишга ёрдам беради. Франция фуқаро­лари ҳам Марказий Осиё мамлакатларига саёҳат­лари географиясини кенгайтириш учун ушбу йўналишдан фойдаланишлари мумкин.
     Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳам икки томонлама туризм салоҳияти ўсишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Хусусан, 2019 йилнинг биринчи ярмида элчихона томонидан Францияда Ўзбекистоннинг туризм сало­ҳиятини оммалаштириш ва мамлакатимизга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қатор аниқ тадбирлар амалга оширилди.
     Таъкидлаш керакки, Францияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳия­тини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, шу жумладан, Франция ва Европа оммавий аxборот воситаларида ўтказилган реклама кампанияси натижасида 2019 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга қарийб 11 000 француз сайёҳи ташриф буюриб, бу борада ўсиш 53 фоизни ташкил этди.
     Хусусан, ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан сайёҳлар оқимини кенгайтириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди.
     2019 йилнинг 25–27 январь кунлари Лилль шаҳрида ўтказилган «Tourissima Lille» xалқаро сайёҳлик кўргазмасининг бош экранида намойиш қилинган видеолавҳада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақ­дим этилди.
Шунингдек, Париждаги Араб дунёси институтининг бош директори М. Захрани, Франция Мусулмон маданияти кенгаши президенти А. Оргаш, Париж Катта масжидининг Ислом институти профессори, имом И. Неггаз ва Euronews мухбири К. Вакилнинг 2019 йил 21–23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган Зиёрат туризми бўйича биринчи xалқаро форумдаги иштироки таъминланди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.