(O´zbek) Меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Меҳнат бозори миллий иқтисодиётнинг асосий элементларидан бири бўлиб, мамлакат аҳолисининг бандлиги, турмуш шароити, фаровонлик даражасига бевосита таъсир кўрсатади ҳамда уларни белгиловчи омил вазифасини ўтайди.
     Миллий иқтисодиётнинг самарали фаолият кўрсатиши ва ривожланиши эса меҳнат бозорининг ҳола­тига, таркиби ва тузилишига боғлиқ. Иқтисодчи олимларнинг аксарияти бу бозор жамият тараққиётининг индикатори, иқтисодий ва ижтимоий юксалиш кўрсаткичи, деган хулосага келишмоқда. Дарҳақиқат, у иқтисо­диётнинг таркибий қисмларидан биридир. Шу боис жамият ва давлат билан ўзаро уйғунликда жадал рав­нақ топиб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шаклланишидаги ўзга­ришларга, унинг маънавий, илмий ва техник жиҳатдан юксалишига ўта ҳо­зиржавоблик билан тез мосла­шади.
     Меҳнат бозори жамият ривожининг муҳим иқтисодий омили ҳам ҳисобланади. У қанчалик барқарор­лашса ҳамда ички ва халқаро таркибий қисмлари нечоғли аниқ бўлса, юқори технологияли касбларга талаб шунчалик ортади, иқтисодиётнинг ва умуман жамиятнинг тараққиёт даражаси шунга монанд тарзда юқори бўлади.
     Бугунги шароитда миллий иқти­содиётнинг ривожланиши ҳали ўзлаштирилмаган ресурслар жалб қи­линишига боғлиқ бўлиб, улардан жамият манфаатлари йўлида самарали фойдаланишга талаб кучай­моқда. Иқтисодий ўсиш эса эркин ишчи кучи мавжуд вазиятда содир бўлади.
     Президентимиз Шавкат Мирзиё­евнинг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Шу асосда миллий иқтисодиётимизни ва ижтимоий соҳани ҳам жадал тараққий эттириш, меҳнат бозорини янада такомиллаштириш бўйича қатор вазифалар белгиланди.
     Ўтказилган ижтимоий ва тадрижий таҳлиллар натижаларига қара­ганда 2019 йилнинг 8 ойи давомида юртимизда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил қилган. Инчунин, ишсизликни кескин камайтириш, аҳоли бандлигини ошириш бўйича тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, бу йил илк бор меҳнат бозорига ҳам субсидия ва грант ажратиш тартиби жорий қилинмоқда. Шунга кўра ҳозирга қадар иш берувчиларга, ишсиз фуқароларга, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларига ва томорқа эгаларига жами 6,3 миллиард сўм миқдорида субсидиялар берилди. Натижада 6 мингдан зиёд киши иш билан таъминланди. Грант маблағ­лари ажратилиши эвазига 200 дан ортиқ ишсиз фуқаро касбга ўқитилди.
     Булардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилингандан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ташқи миграция соҳасида битимлар тузишга киришди. Мамлакатимизда рўйхатдан ўтган 85 та хусусий бандлик агентлиги томонидан 34,3 минг нафар фуқарога шу йўналишда хизматлар кўрсатилиб, 2,8 минг киши Россия, Корея Республикаси, Туркия, Болгария, Польша, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларга расмий тарзда ишга юборилди.
     Жорий йил 7 ноябрда ўтказилган видеоселекторда Президентимиз замонавий усуллар ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, яширин фаолият юритиш орқали солиқ тўлашдан қочишларнинг олдини олиш чораларини кўриш зарурлигини алоҳида уқтириб ўтди. Албатта, бу бежиз эмас. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жойларда кенг миқёсли ташвиқот-тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказилаётганига, хусусий бизнес вакиллари учун катта имкониятлар яратилаётганига қарамай меҳнат бозорида норасмий бандлик, ишга ёллашда оғзаки келишувга асосланиш, аниқроғи, меҳ­натга «конверт» усулида ҳақ тўлаш, ишчи кучидан меҳнат шартномаси тузмай фойдаланиш, ноқонуний фао­лият юритаётган ишчи ёки ходим орттирган даромадлар ҳисобидан солиқ тўламаслик каби ҳолатлар уч­рамоқда. Ана шу сабабли барча соҳаларда хуфиёна иқтисодиёт кўламини кескин қисқартириш бўйича тизимли дастурлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
     Ҳозир мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан амал­га оширилаётган таркибий ўзгариш­лар қуйидагилардан иборат:
     1. Аҳоли бандлигини таъминлашнинг таркибий тузилмасини такомиллаштириш, ишсиз аҳолини меҳнат бозорида талабнинг янги турларига, рақобатбардош касб-ҳунарларга ўргатиш.
     2. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, асосан таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш масалаларига эътиборни кучайтириш. Бу тадбирнинг амалга оширилиши янги иш ўринлари яратишдан ташқа­ри ички ва ташқи истеъмолга мўлжалланган янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ҳам назарда тутади.
     3. Бандликка кўмаклашувчи марказлар хизматини такомиллаштириш. Бунда аввало, ушбу марказлар тузилишини оптималлаштириш, глобал кризис шароитида устувор вазифаларни белгилаб бериш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни назарда тутиб, аҳолини иш билан таъминлаш учун ажратилаётган маблағларни оқилона тақсимлаш чораларини қўл­лаш талаб этилади.
     Юқорида тилга олинган вазифа ва тадбирлардан, ишсизликни пасайтириш учун хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда барча ишсизларни, норасмий сектордаги мигрантларни ва мардикор бозоридагиларни рўйхатга олиш бўйича рақамли иқтисодиётга ёки элект­рон тизимга (ID) ўтиш йўлларини қатъий амалга ошириш мақсадга му­вофиқдир.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.