(O´zbek) Мижозлар учун яна бир қулайлик

6/2019
6/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Агробанк» АТБ юрти­мизда биринчи бўлиб, «Сбербанк – Агробанк онлайн пул ўтказмалари» номли янги хизмат турини йўлга қўйди. У Россиядаги йирик «Сбербанк» билан ҳамкорлик доирасида жорий этилган бўлиб, мижозлар учун қатор қулай­ликлар туғдиради. Эндиликда пул ўтказмаларини амалга оширмоқчи бўл­ганлар маблағ жўнатиш ёки олиш учун банк филиалларига боришлари шарт эмас. Қолаверса, пулларни Россиядан Ўзбекистонга 24 соат давомида ва дам олиш кунларида ҳам жўнатишлари мумкин.
     Ҳолбуки, бугунга қадар Россиядан Ўзбекистонга маблағ юбориш кўп вақт талаб қиладиган жараён ҳи­собланарди. Пулни жўнатмоқчи бўл­ган киши аввал уни картадан олар, сўнгра банкнинг энг яқин жойдаги бўлимига бориб, пул ўтказиш тизимидан фойдаланарди. Ўз навбатида, маблағни қабул қилиб олувчи ҳам ўзига энг яқин банк филиалини топиши ҳамда унга фақат банк ишлайдиган кунларда бориши шарт эди. Эндиликда бу жараёнлар автоматлаштирилгани боис «Сбербанк»нинг Россиядаги барча филиалларида ёки «Сбербанк онлайн» мобил иловаси воситасида амалга оширилади. Маб­лағлар автоматик тарзда Россия руб­лини олувчининг «Агробанк»да очил­ган «Ҳумо» пластик картасига сўмда ўтказиб берилади.
     Ҳозир Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали юборилаётган маблағларнинг асосий қисми Россия Федерацияси улушига тўғри келади. Масалага шу нуқтаи назардан ёндаш­ганда, «Сбербанк»ни ишончли шерик сифатида танлаш ва у билан ўзаро манфаатли ҳамкорликда ишлаш энг мақбул йўлдир. Бу янглиғ саъй-ҳара­катлар, аввало, банк хизматлари оммавийлашишига, сифати яхшиланишига ва кўлами кенгайишига замин ҳозирлайди, шу тариқа аҳоли ва мижозлар банк хизматларидан самарали фойдаланишлари учун бадастир имкониятлар яратади.
 
 
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    6/2019

    № 6/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.