(O´zbek) Turizmning milliy iqtisodiyotdagi o‘rnini aniqlashning metodologik asoslari

3/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда туризм дунё иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган тармоқлардан бирига айланди. Мамлакатимизнинг қайси шаҳ­рига ёки диққатга сазовор жойларига борманг, албатта, маҳал­лий ёки чет эллик туристларга дуч келасиз. Характерли жиҳати, уларнинг аксарият қисми хорижий туристларга тўғри келади. Туризм иқти­содий жараёнларнинг муҳим қисмига айланмоқда. Чунки, мазкур соҳа ходимлари туристларни кутиб олиш, хизмат кўрсатиш, бўш иш ўринлари яратиш, чет эл валютаси кириб келишини кўпайтириш, туристик хизмат кўрсатувчи тармоқларга даромадлар олиш бўйича бир қанча омил­ларни ҳаракатга келтиради. Маҳал­лий туристик ресурслардан тўғри фой­даланиш ўша ҳудуд иқтисодиё­тининг ўнгланишига, пировардида турли солиқларни тўлаш орқали ма­ҳаллий ва давлат бюджетини тўлдиришга ижобий таъсир кўрсатади.

     Шуни эътиборга олиш лозимки, авваллари туризмга аҳолининг саёҳат қилиши ва дам олишини таъминловчи оддий инфратузилма сифатида қаралган бўлса, айни пайтда у мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармо­ғи сифатида шаклланиб, ривожланишига катта эътибор берил­моқда. Яқин-яқингача мазкур соҳа иқтисоди­ётга катта даромад келтирувчи тар­моқ сифатида ўрганилган эмас эди. Шу туфайли, унинг мамлакат иқтисодиё­тидаги ҳиссаси нолга тенг, деган тушунча мавжуд эди. Эндиликда ту­ризм­га нафақат дам олишни ташкил қилувчи ижтимоий соҳа, балки миллий иқтисодиётнинг катта даромад келтирувчи тармоғи сифатида қарала бошланди. Агар унга тармоқ нуқтаи назаридан қаралади­ган бўлса, том маънода иқтисодиёт­нинг ижтимоий-иқтисодий тармоғи, деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.

     Бу ҳолат қуйидагилар билан изоҳ­ланади: биринчидан, аҳоли бандлигини ҳамда дам олишини таъминлайдиган, даволайдиган, маълум маъно­да малакаси ва тажрибасини ошира­диган соҳа бўлса, иккинчидан, тад­биркорларга ҳам, туристик фирмаларга ҳам, маълум ҳудудга ҳамда давлатга ҳам даромад келтирадиган иқтисодиёт тармоғига айланди. Шу жиҳатдан ушбу соҳани ижтимоий-иқтисодий соҳа деб аташ ўринли.

     Туризмни ижтимоий-иқтисодий соҳага киритишни асослашда унинг тармоқ сифатида ишлаб чиқаришдаги ўзига хос хусусиятларини, шаклланишидаги асосий омилларни, миллий иқтисодиётга қай даражада дахлдорлигини, асосий фаолияти қай жиҳат­дан ўзига хослиги каби жиҳатларни инобатга олиш лозим бўлади. Агар қайд этилганларни ҳисобга оладиган бўлсак, туризм бошқа соҳа ва тармоқ­ларда такрорланмайдиган ўзига хос вазифа ва функцияларни бажаради. Бу эса, унга тармоқ ёки соҳа сифатида қарашга назарий асос бўлади.

     Бу борада шуни инобатга олиш жоизки, кўп ҳолларда тармоқ ёки со­ҳа бир хил маъноларда ишлатилади. Булар бизнинг фикримизча, бир-бири билан ўта яқин бўлиши билан бирга айрим ўзига хос хусусиятларига ҳам эга.

     Туризмга миллий иқтисодиёт нуқ­таи назаридан қаралганда, унинг тў­лиқ соҳа эканлигига гувоҳ бўламиз. Агар уни хизмат кўрсатиш соҳасининг бир йўналиши сифатида ўрганадиган бўлсак, у туризм тармоғини ташкил қилади. Мазкур масалани яхлит соҳа сифатида тадқиқ этадиган бўлсак, унга бир қанча тармоқларни бирлаш­тирадиган йирик субъект, яъни соҳа сифатида қараш мумкин. Демак, туризм иқтисодиёт нуқтаи назаридан тар­моқ, аммо унинг ўзини яхлит ўр­гана­диган бўлсак соҳа, деб юритиш мақ­садга мувофиқ.

     Туризмга алоҳида тармоқ сифатида қарайдиган бўлсак, уни ташкил этувчи корхоналар йиғиндиси қуйи­даги асосий, ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланади:

     ● туризм бир хил фаолият тури билан шуғулланувчи иқтисодий жи­ҳатдан мустақил корхоналар йиғин­диси;

     ● туризмнинг мустақил тармоқ­лиги миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан барқарор иқти­содий алоқаларни ўрнатиши би­лан характерланиши;

     ● туризм индустрияси ривожланиши туристларни жойлаштириш, овқатлантириш, уларга хизмат кўрсатувчи таранспорт соҳасини, дам олиш тизимларини яратиш, соғлом­лаштириш, зиёрат қилиш, спорт соҳа­ларини кенгайтириш масалаларини ҳал қилишга қаратилиши;

     ● мазкур соҳада фаолият юритадиган кадрлар малакасининг ўзига хослиги, улар бажарадиган ишларнинг бошқа тармоқларда такрорланмаслиги;

     ● хўжалик бошқаруви органи мав­жудлиги, давлат ва нодавлат уюшма­ларига бирлашганлиги.

     Мамлакатимизда туризм соҳаси ўзининг барча хусусиятлари билан бош­қа соҳалардан ортда қолмаган ҳол­да жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ жаҳон сай­ёҳ­лик ташкилоти ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида таъкидлаганидек: «2013 йилда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан сайёҳлар ташриф буюрди ва уларнинг йиллик сони икки миллиондан ошди. Ўтган икки йил мобайнида бу кўрсаткич 43 фоизга ўсди, жорий йилнинг биринчи ярмида эса бир миллиондан ортиқ чет эллик сайёҳ юртимизга ташриф буюрди. 2013 йилда сайёҳлик хизматлари экс­порти ҳажми 615 миллион доллардан зиёдни ташкил этди. Бугунги кунда туризм соҳасида 200 мингдан ор­тиқ киши меҳнат қилмоқда, тармоқнинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти­даги улуши икки фоиздан ошди».

     Кўриниб турибдики, туризм миллий иқтисодиётдаги ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. Яъни, кечагина туризм умуман ҳисобга олинадиган даражадаги имкониятга эга бўлмаган бир паллада, бугун унинг улуши икки фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. Айрим маълумотларга қара­ганда 2015 йилда туризмнинг ЯИМдаги улуши 2,5 фоиздан ошди.

     Туризм ривожланишини таҳлил қилишда унинг иқтисодиёт таркибида қандай функцияларни бажаришини инобатга олиш лозим. Тадқиқотлар кўрсатишича, туризм миллий иқтисо­диётда маълум бир функцияларни бажариш билан бирга, унга қуйида­гича таъсир этади, булар:

     ● туристик маҳсулотлар ишлаб чи­қаради;

     ● аҳолини иш билан таъминлаш­га кўмаклашади;

     ● миллий даромадни яратишда иштирок этади;

     ● минтақалар ривожланишига таъ­сир кўрсатади;

     ● тўлов балансини барқарорлаш­тиришга ҳисса қўшади;

     ● ўрта синф шаклланишида му­ҳим роль ўйнайди.

     Туризмнинг миллий иқтисодиётга таъсир даражасини баҳолашда бажарадиган функциясининг нечоғлиқ самарали эканлиги ва мажуд эҳтиёж­ларга мослиги масалаларини аниқ­лашни тақозо қилади. Шу туфайли, уларнинг ҳар бирини қисқача кўриб чиқамиз.

     Ишлаб чиқариш функцияси. Туристик ташкилотлар туристик маҳсу­лот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш орқали мамлакат ЯИМни кўпайтиришга ҳисса қўшади. Туризм­нинг ушбу хизмати мамлакат ЯИМда унинг улуши неча фоизни ташкил қилганлиги билан ўлчанади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Тяимул = (Тяим * 100) : : ЯИМ;

     Бунда: Тяимул – туризмнинг умумий ялпи ички маҳсулотдаги улуши;

     Тяим – туризм соҳасида яратилган ялпи ички маҳсулот ҳажми;

     ЯИМ – мамлакатда яратилган бир йиллик ялпи ички маҳсулот.

     Аҳолини иш билан таъминланишига кўмаклашиш. Туризмни ривожлантириш бевосита аҳолининг иш билан бандлигига боғлиқ. Чунки, ушбу соҳада инсон иштироки муҳим аҳамиятга эга. Соҳада аҳолининг қан­ча қисми бандлиги ўша давлат иқти­содиётининг қандай ҳолда ривожлан­ганлигига, унинг туристик салоҳиятига ва улардан қай даражада самарали фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Ҳо­зирги пайтда ривожланган давлатларда меҳнатга лаёқатли аҳолининг беш фоизи туризм соҳасида фаолият кўрсатмоқда. Бутунжаҳон туристик ташкилоти маълумотига кўра, 2014 йилда жаҳонда туризм соҳасида 266 миллион киши фаолият кўрсатган. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, жаҳондаги ҳар ўн биринчи одам туризм соҳасида банд экан. Аммо, бизда ушбу кўрсаткич даражасига етиш учун бироз вақт бор, у бир қан­ча ташкилий-иқтисодий тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.

     Мамлакатимиз туристик салоҳия­тини таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур соҳада бандлик масаласи йилдан-йилга ошиб бораётгани кузатилади. Туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни ҳисобга олиш­да бевосита бандлар билан бирга билвосита бандларни ҳам инобатга олиш лозим. Агар масалага шу жиҳат­дан ёндашадиган бўлсак, туризмда банд аҳолини қуйидаги тўртта тоифа бўйича ўрганиш мақсадга му­вофиқ. Буларга қуйидагиларни ки­ритиш мумкин:

     ● туризм соҳасида бевосита банд­лик;

     ● туризм соҳасида билвосита бандлик;

     ● туризмга ўз иш жойидан туриб хизмат қилувчи соҳаларда фаолият кўрсатувчи ходимлар бандлиги;

     ● туристик объектлар ва инфратузилмалар қурилишидаги бандлик.

     Туризмда банд бўлган ходимлар сони (Хст)ни аниқлаш учун юқоридаги гуруҳлардаги маълумотлар инобатга олинади. Бунда туризмда бевосита банд бўлган ходимлар сони (Хс)га туризм соҳасида билвосита банд бўлган (Хбв), ушбу соҳада ўз жойида туриб хизмат қилувчи соҳаларда фаолият кўрсатувчи ходимлар (Хўж)ни туристик объектлар ва инфратузилмалар қурилишидаги бандлик (Хқб) бўйича тадқиқот натижасида тузатиш коэффициентлари ишлаб чиқилади ва уларни шу соҳалар бўйича банд бўлган ходимларга нисбатан аниқлаб олинади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қи­ламиз: Хст = Хс + (Хбв * Кбв) + (Хўж * * Кўж) + (Хкб * Ккб).

     Миллий даромад яратиш. Туризм соҳасида фаолият юритиш натижасида банд аҳолига меҳнат ҳақи тўлаш, маҳаллий ҳамда давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш орқали миллий даромад яратилади. Айрим давлатлар бюджети шаклланишида туризм соҳасидан келиб тушадиган даромадлар салмоқли миқдорни ташкил этади. Бундан ташқари, хорижий туристларга хизмат кўрсатиш эвазига валюта захиралари шакллантирилиб, катта ҳажмдаги ишларга йўл очилади. Туризм келажакда бизда ҳам иқ­тисодиётга катта фойда келтирадиган соҳага айланиши кўзда тутил­моқда. Бунга қандай асосларимиз бор?

     Аввало, туризмнинг миллий даромадга қандай улуш қўшаётганини аниқлаб олиш лозим. Яъни, (Тмд) қўшган ҳиссасини аниқлаш учун туризм соҳасининг тўлаган солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлари (Смт)га соҳада банд бўлган ходимлар меҳ­нат ҳақи (Мҳ)ни қўшиб аниқлаш мумкин бўлади. Меҳнат ҳақи (Мҳ) эса со­ҳадаги ходимлар сони (Хс)ни ўртача меҳнат ҳақи (Мҳўр)га кўпайтириш йўли билан аниқланади. Буларни аниқлаш учун қуйидаги умумлаш­ган формулани қўллаш мумкин: Тмд = = Смт + (Хс * Мҳўр).

     Минтақаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш. Бу функ­ция аҳолиси кам ва саноати ривож­ланмаган ҳудудларда туризмни шакл­лантиришга ундайди. Чунки, кўп­гина чекка ҳудудлар аҳолиси асосан деҳ­қончилик, чорвачилик ва боғдор­чилик билан шуғулланади. Бу­лар кў­пинча тоғ ва тоғолди ҳудуд­ларига тўғ­ри келади. Бу жойларнинг ўзига хос анъана ва қадриятлари сақланиб қолган. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам ўзига хослик мавжуд. Шу туфайли, бундай жойларда экологик туризмни, агротуризмни, қишлоқ туризмини ривожлантириш мумкин. Туристларга маҳаллий аҳолининг яшаш тарзи, миллий анъаналарини кўриш, табиат қўйнида дам олиш қизиқ, албатта. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилашга олиб келади, яъни янги иш ўринлари яратилади, туризм инфратузилмаси ва сер­вис хизматлари ташкил этилади. Энг муҳими, хизмат соҳасидаги банд­лик ҳисобига қишлоқда меҳнатнинг характери ҳам ўзгариб, такомиллашиб боради. Авваллари фақат аграр меҳ­натга мослашган қишлоқ аҳолиси эн­ди ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишнинг илғор усуллари билан шу­ғул­ланиш имкониятига эга бўлади.

 

Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.