(O´zbek) «Bog‘dan dasturxongacha» usulining ahamiyati

1/2016

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимо­ий-иқтисодий сиёсат аввало, юртимизда фаровон ҳаёт қуришга, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган­лиги билан аҳамиятлидир. Халқи­миз дастурхонининг сифатли озиқ-овқат билан таъминланганлик даражаси эса, ўз навбатида, ҳаётимизнинг фаровонлик даражасини белгилайди. Айтиш жоизки, Президентимизнинг оқилона сиёсати, ҳукуматимиз томонидан аниқ мақсадга йўналтирилган иқтисодий дастурлар босқичма-босқич изчил ҳаётга жорий қилина­ётгани туфайли, юртимизда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми йилдан-йилга ортиб, нафақат ички бозорни тўлдирмоқда, балки хорижий бозорларда ҳам ўз ўрнини мустаҳкам эгалламоқда.
     Дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳ­су­лотлари билан таъминлаш масаласи кескинлашиб бораётган ҳозирги даврда маҳсулот етиштириш ҳажми­ни муттасил ошириб бориш билан бирга, уни нест-нобуд қилмай истеъ­молчига етказиб бериш ҳам долзарб вазифалардан бирига айланиб бор­моқда. Чунки, маҳсулотларнинг сезиларли қисми истеъмолчига етказиш жараёнида нобуд бўлмоқда. Мазкур муаммони ижобий ҳал этиш эса, жуда катта ташкилий-иқтисодий тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. Президентимиз ўз маърузаларида: Озиқ-овқат маҳсу­лот­ларини «даладан дастурхонга» схемаси бўйи­ча истеъмолчига етказиб беришда улкан йўқотишларга йўл қўйилаётга­нини алоҳида таъкидлаб, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг қуйидаги маълумотларини келтириб ўтган эдилар. Унга кўра, ҳар йили дунё бўйича қарийб 1,3 миллиард тонна миқдори­даги салкам бир триллион долларлик озиқ-овқат маҳсулоти шу тариқа бой берилар экан. Кўриниб турибдики, мазкур муаммо аллақачон инсоният олдида долзарб масалага айланиб улгурган бўлиб, Халқаро ҳамжами­ятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида бизнинг мамлакатимизда ҳам ушбу масалани ҳал этиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан ҳисоблана­ди. Чунки, бутун дунёда унумдор ер­ларнинг тақчил­лиги, ер захираларининг чек­ланганлиги шароитида етиштирил­ган маҳсулотларнинг нобуд бўлишига йўл қўйиш барча учун ҳам кечирилмайдиган ҳолатдир.
Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашда анъанавий усуллар билан бирга жуда кўп ноанъа­навий усуллар ҳам жорий қилин­моқда ва ўз самарасини бермоқда. Бироқ, шуни эътироф этиш керакки, маҳ­сулотни бир киши етиштиради, иккинчи киши уни тайёрлаш билан машғул бўлади. Яна бир субъект уни сақлаш билан шуғулланса, тўртинчи киши бозорга чиқаради. Бу ерда кетма-кетлик узилади. Табиийки, тўлиқ бир тизим мавжуд бўлмаган жойда уларни сақлаш ва сотиш жараёнида кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Шу туфайли, ҳозирги пайтда жа­ҳон амалиётида сақлашнинг совуткичларда амалга оширилишига ало­ҳи­да аҳамият қаратилмоқда. Биз, ўзимиз­нинг иқлим ва иқтисодий шарт-шароитимиздан келиб чиқиб, маҳсулот­ларни сақлашда «Боғдан дастурхонгача» усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келдик.
     Бу усул етиштирилган ҳосилни йи­ғиштириш пайтидан бошлаб сифати ва хафсизлигини таъминлаган ҳол­да якуний истеъмолчигача бўлган бутун жараённи тизимли равишда амалга ошириш, турли табиий ва механик йўқотишларни минимал даражага тушириш имконини беради. Бу қуйи­даги жараёнларни ўз ичига олади:
     ● ҳосилни йиғиштириш;
     ● саралаш ва қадоқлаш;
     ● бир қисмини қайта ишлаш;
     ● транспортда ташиш;
     ● совуткичларга жойлаштириш;
     ● совутиш жараёни;
     ● транспортда ташиш;
     ● сотиш (чакана ва улгуржи савдо бозорлари орқали).
     Ушбу жараён давомида, яъни боғ­дан дастурхонгача усулининг барча босқичларига тўлиқ амал қилинса, етиштирилган тез бузиладиган маҳсу­лотнинг хавфсизлиги, сархил кўриниши ва сифатининг сақланиб қо­лиши таъминланади.
     Бу усулнинг бир қанча афзаллик­лари мавжуд бўлиб, биринчидан, маҳ­­сулот сифати тўлиқ сақланиши туфайли талаб ўсади, иккинчидан, нобудгарчиликка йўл қўйилмайди, учинчидан эса, аҳоли саломатлигини сақ­лаш билан бирга мамлакат озиқ-ов­қат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради. Шу туфайли, мазкур усул нафақат иқтисодий, балки муҳим ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Далаларимизда етиштирилаётган маҳсу­лот­ларнинг де­ярли барчаси шу усул билан аҳолига етказиладиган бўлса, бу масалада мамлакатимизда янги бир тежамкор ва самарали тизим яратилган бўлар эди.
     Маълумки, кўплаб мамлакатларда, хусусан, ўзимизда ҳам етиштирил­ган маҳсулотлар анъанавий тарзда уй хўжалигида сақланади. Бунинг ўзига хос қулайликлари бор. Биринчидан, уй хўжаликларининг совуқ омборларида сақланадиган озиқ-ов­қат маҳ­сулотлари бир қадар арзон бўлганлиги учун талаб юқори. Иккинчидан, уй хўжаликларининг оладиган даромадлари ўзларида қолади. Учинчидан, маҳсулотни сотишнинг қулай­лиги, янгилиги, мазаси ва бошқа аф­залликлари мавжудлигидир.
     Тадқиқотларимиз натижасида «Боғ­дан дастурхонгача» усулини қўл­лаб, тизимли равишда таҳлил қилиб қу­йидагиларни аниқладик. Биринчиси, етиштирилган маҳсулотни сақла­мас­дан туриб тўғридан-тўғри даладан сотиш усули. Бу етиштирилган маҳ­сулотни йиғиштириш ва уни сақ­ла­масдан истеъмолчига етказишни кўз­да тутади. Мазкур усул боғбон­ларга ҳам жуда қулай. Чунки, ҳеч қандай ортиқча харажат ва қўшимча ташвиш йўқ. Аммо, бу пайтда маҳсу­лот арзон бўлади ва олинадиган даромад ва фойда миқдори унчалик юқори бўлмайди.
     Иккинчи усул, етиштирилган маҳ­сулотни уйда табиий шароитда анъанавий усулда сақлаб сотиш. Яъни, етиштирилган маҳсулотни йиғишти­риб уй шароитида анъанавий тарзда сақлаш ва истеъмолчига сотиш.
     Кўриниб турибдики, уй шароитида маҳсулот сақлаш масаласи боғ­бонга бир қадар қўшимча «ташвиш» туғдиради. Яъни, даладан уй омборига олиб келиш, саралаш каби жараёнлар билан боғлиқ қўшимча харажатларга йўл қўйилади. Лекин, вақт ўтиши билан сақланган маҳсулотлар қимматга сотилиши, барча харажатларни қоплаб, қўшимча даромад олиш имконини беради. Шунга қара­май, анъанавий усулда сақлаш жараёнида бир қанча йўқотишларга сабаб бўлиш билан бирга, маҳсулот­нинг сифати ҳам бироз бузилади, товар кўриниши ҳам ўзгаради ва ҳ.к.
     Ушбу камчиликларни бартараф қилиш учун етиштирилган маҳсулот­ларни совуткичларда сақлаб сотиш мақсадга мувофиқ. Чунки, бу усул жаҳон амалиётида ҳам, ўзимизда ҳам кенг кўламда қўлланилмоқда.
     Маҳсулотларни совуткичларда сақ­лашнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Бунда, энг асосий масалалардан бири тегишли моддий-техника таъминоти билан таъминланиш даражасидир. Таассуфки, бу борада бизда ҳали қилинадиган ишлар талайгина.
     Яна бир жиҳат. Ҳозирги пайтда совуткичлар эгалари етиштирилган маҳсулотни даладан сотиб олиб, сўнг­ра ўзлари сотишни маъқул кўрмоқ­далар. Буларнинг фаолияти самарадорлигини ҳам ўргандик. Бу қуйи­даги кетма-кетликда амалга оширилади. Ҳосил йиғиштирилгач тад­биркор, яъни совуткич эгаси уни сотиб олади ва совуткичларда сақлаб, кейин ис­теъмолчига етказади.
     Мазкур ҳолатда тадбиркор маҳ­сулотни етиштиришда умуман иштирок этмаса ҳам, аммо уни харид қи­либ, омборга олиб келгунча ва са­ралаш-сақлаш жараёнида қўшим­ча харажатлар қилади. Шунга қара­май, нархнинг ўзгариши эвазига барча харажатлари қопланиб қўшимча фойда олишга муваффақ бўлади.
     Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда кўплаб миқдорда етиштирилаётган маҳ­су­лотларни нест-нобуд қилмай истеъ­молчига сифатли тарзда етка­зиб бериш учун «Боғдан дастурхонгача» усулидан фойдаланиш мақ­садга му­во­фиқ. Бу усулдан фойдала­нил­ганда янада самарали натижаларга эришиш учун маҳсу­лотни етиштиришдан тортиб уни со­тишгача бўлган жараёнда иштирок этувчилар манфаатдорлиги тенг таъминланиши лозим. Шундагина етиш­ти­рилган маҳсу­лотни имкон қадар нобуд қилмасдан омборга олиб келишга, сифатли сақ­ланишига, маҳсу­лотнинг пешма-пеш савдо расталарига чиқарилишига эри­шилади. Бунда нобудгарчилик ми­нимум даражага туширилади. Тўғри, бу жараёнда бошқа қўшимча таш­вишлар ва улар билан боғлиқ харажатлар кўпаяди. Бироқ, товар сифатининг сақланиб қолиши ва нархнинг ошиб бориши эвазига мазкур харажатлар қопланиб қўшимча фойда олишга эришилади.
     Юқоридаги самарадорликнинг ҳо­латига янада чуқурроқ ёндашиб, унга амалий жиҳатдан қарайдиган бўл­сак, боғбоннинг анъанавий усулда омборда сақлаб сотишдан олган фойдаси 2010–2014 йиллар давомида 235,3 фоизга, сақламасдан сотган фойдаси 250,9 фоиз, тадбиркор етиш­тирилган маҳсулотни харид қилиб, совуткичда сақлаб ўзи сотгандан ол­ган фойдаси 130,9 фоиз ошганига гувоҳ бўлдик. Бевосита фермер (деҳ­қон)нинг ўзи етиштирган маҳсулотини совуткичда сақлаб сотишдан олган фойдаси эса 166,7 фоизни ташкил этган. Булардан кўриниб турибдики, маҳсулотни анъанавий усулда омборда сақлаб сотишдан ва сақламас­дан сотганда қилинган фойда сум­маси жадаллик билан ўсган. Аммо ­совуткичда сақлаб сотган маҳсулот­дан олинадиган фойданинг миқдори юқори.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.