(O´zbek) Qishloq xo‘jaligi sohasida servis xizmatlarining o‘rni

4/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисо­дий самарадорлиги ва ривожланиш барқа­рорлигини таъминлаш ис­тиқболи, энг аввало, мавжуд ресурс­лардан самарали фойдаланишни йўл­га қўйиш ҳамда ресурсларни тежовчи техника (қайта тикланмайдиган углеводород манбалари, металл, сув, меҳнат ресурслари каби)лар ва инновацион агротехнологияларни жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлмоқда.
     Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида илм-фан ва техника тараққиёти ютуқлари, илғор тажрибалардан кенг кўламда фойдаланиш зарурати – биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига ва чорва мол­лари маҳсулдорлиги оширилишига ҳамда маҳсулот сифати яхшиланишига, етиштирилаётган озиқ-ов­қат маҳсулотлари инсон саломатлигига салбий таъсир этмаслиги каби вазифаларга жиддий эътибор берил­моқда.
     Озиқ-овқат маҳсулотлари миқдо­ри сайёрамиз аҳолиси сонига нисбатан мутаносиб равишда ортиб бо­риши баробарида, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин бўлган ер майдонларининг мутлақ миқдори бош­қа мақсадларда (аҳоли яшаш ман­зиллари, саноат ва хизмат кўрса­тиш объектларини қуриш, янгидан йўллар барпо қилиш каби) фойдаланиш учун олиб қўйилиши ҳисобига камайиб бормоқда.
     Айни пайтда глобал иқлим ўзгариши, саноатнинг ривожланиши туфайли, қишлоқ хўжалиги маҳсулот­лари етиштиришда фойдаланиш мум­кин бўлган сув ресурсларининг ҳам танқислиги кучаймоқда. Техника ва технологияларнинг, саноатнинг ривожланиши, ўз навбатида, экологик муаммолар кўламининг ортишига олиб келмоқда.
     Республикамиз шароитида аграр соҳадаги экологик муаммолар – қиш­лоқ хўжалиги экин майдонлари туп­роғи зичлашиши, тупроқнинг ҳайдов қатламида чиринди миқдори камайи­ши, мелиоратив ҳолатлари ёмонла­шуви, тупроқ, атмосфера ва сув ҳав­за­ларининг минерал ўғитлар ҳамда заҳарли кимёвий воситалар бирикмалари билан ифлосланиши, алоҳида экинларга хос бўлган касаллик ва ҳа­шаротлар кўпайиши экинлар ҳо­сил­дор­лигининг камайишига, етиштириладиган маҳсулотлар сифатининг ёмон­лашишига сабаб бўлмоқ­да. Бу эса, ўз навбатида, тупроқнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувини бартараф этиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминловчи янги технология, агротехник услублар ва иқтисодий, ҳуқуқий механизмларни амалиётга доимий равишда жорий этишни талаб этмоқда.
     Масалан, қишлоқ хўжалиги асосини ташкил этувчи пахтачилик со­ҳаси кўп миқдорда минерал ўғитлар, касаллик ва зараркунандаларга қар­ши қўлланиладиган заҳарли кимёвий воситалар, гербицид ва дефолиант­лар ишлатилиши билан ажралиб ту­ради. Шунингдек, ғўзанинг бошқа экинларга нисбатан сув сарфи ҳамда техникалар ёрдамида ишлов берилиши нисбатан кўпроқ (1,5–2 марта) талаб этиши тупроқ қатламларини зичлашишига, механик таркиби бузилишига олиб келиши натижасида экологик муаммолар пайдо бўлади.
     Ёки плёнка остига чигит экиш технологияси ўзининг қатор иқтисодий афзалликларидан ташқари, ерни плён­ка қолдиқлари билан ифлослантиради. Шунингдек, бугунги кунда жуда тез суръатлар билан ривожланиб бораётган, иқтисодий жиҳатдан юксак самарали ва мамлакатнинг экс­порт салоҳиятини оширишда бе­қиёс аҳамиятга эга бўлаётган интенсив боғ­дорчилик соҳасида сифатли маҳ­су­лот етиштириш учун мавсум давомида энг камида 7–8 марта ҳа­ша­рот ва касалликларга қарши кимёвий препаратлар билан ишлов бериш талаб этилади. Ушбу ҳолатнинг ҳам экологик томонларини изоҳлаш шарт эмас.
     Шунинг учун, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши муаммолари ечимини, жумладан, экологик муаммолар мураккаблигини бартараф этиш учун, энг аввало, илм-фан ютуқлари ҳамда илғор тажрибаларни жорий этиш билан соҳа тараққиётини қу­рол­лантириш талаб этилади. Ушбу масалаларни ҳаракатга келтирувчи куч ва ижрочилар, бу – юқори малакага эга, экологик онг шаклланишига ҳисса қўшишга қодир мутахассислар ҳисобланади.
     Айни пайтда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш имкониятидан тўлиқроқ фойдаланиш масалалари асосан деҳқонлар зиммасига юкланмоқда. Жумладан, деҳқон ва фермер хўжаликларининг иқтисодий эркинлигини кенгайтириш, ресурслар ва хизматлар бозорида истеъмолчи ва сотувчи сифатидаги фаолиятининг эркинлаштирилиши билан юз бермоқда. Аммо, иқтисодий эркин­ликлар ортиши, ўз навбатида, улар зиммасига ишлаб чиқаришнинг якунлари учун масъулият ҳиссини ҳам юкламоқда. Яъни, фермер тадбиркор сифатида ишлаб чиқаришни самара­ли қишлоқ хўжалиги техникалари, эҳ­тиёт қисмлар ва минерал ўғитлар, си­фатли уруғликлар, мевали дарахт­лар кўчатлари, юқори маҳсулдор ва зотдор чорва моллари, бозор талаби доирасида маҳсулот етиштириш имконини берадиган экин навларини танлаши ҳамда уларга мос келадиган агротехник тадбирларни амалга ошириш имкониятларини қидириб топиши лозим.
     Аммо, бу борада қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришни ўз зиммасига олаётган тадбиркорларга кўмаклашиш – давлатнинг зиммасидаги вазифа, яъни фермерларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривожлантириш учун зарур бўладиган ташкилий, ҳуқуқий масалаларни ҳал этишдан иборат.
     Бу борада республикамизда 2016 йил ҳолатига 1487 та муқобил машина-трактор парки, 1503 та СИУлар, 987 та нефть маҳсулотлари шохобчалари, 952 та минерал ўғитлар сотиш шохобчаси, 2616 та зооветеринария хизмати кўрсатувчи шохобчалар, 299 та фермер ва деҳқон хўжаликларига консалтинг ва маркетинг хизматлари кўрсатиш субъектлари фаолият кўрсатмоқда. 2016 йил ҳола­тига барча тоифадаги хўжаликларда 11637 мингтадан зиёд қорамол мавжуд бўлиб (шундан 4173 минг боши сигирлар), уларнинг асосий қисми, 94 фоиздан зиёди деҳқон хўжалик­ларида парвариш қилинишини ҳи­соб­га оладиган бўлсак, бунда зооветеринария хиз­матларига бўлган талабнинг жуда юқорилигини кузатиш мумкин.
     Зооветеринария хизматларини ри­вожлантириш зарурати шундаки, чорва моллари бош сони кескин ортишига қарамай, сигирлар маҳсул­дорлиги 1800–2000 литр атрофида сақланиб қолмоқда. Фақатгина илғор чорвачилик фермер хўжаликларида 5500–6000 литрлик сут маҳсулдор­лигига эришилмоқда. Агарда қора­мол­ларнинг асосий қисми деҳ­қон хўжаликларида парваришланишини ҳисобга оладиган бўлсак, деҳ­қон хўжаликлари учун мос келадиган зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, сервис хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ва ассортиментини кенгайтириш лозим бўлади.
     Қишлоқларда хусусий зооветеринария хизмати кўрсатиш субъект­лари фаолиятини ривожлантиришда микрокредитлаш, зооветеринария хизматларини лицензиялашнинг самарали механизмларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга, яъни:
     ● гўшт, сут ва қоракўлчилик тар­моқ­ларини ривожлантириш, қайта жиҳозлаш ҳамда модернизация қилиш, соҳага инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш;
     ● айниқса, паррандачилик, ба­лиқ­чилик, асаларичилик ва пиллачилик соҳаларини ривожлантиришга эътибор бериш, гўшт маҳсулотлари бозори барқарорлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
     Бу борадаги муҳим йўналишлардан бири, бу – чорвачилик тармоғи­нинг ем-хашак базасини янада мус­таҳ­камлаш ва озиқлантириш сифатини яхшилаш масаласини алоҳида кўрсатиб ўтиш зарур. Яъни, бугунги кун технологиялари ва билимлари даражасида чорва моллари бош сони ва маҳсулдорлигини оширишда ем-хашак базасини ривожлантиришга эътибор бериладиган бўлса, 1 гектар озуқа майдонидан икки марта ҳосил олинган ҳолда, 12–15 тонна ем-хашак етиштириш имкониятлари мавжуд. Фермер хўжаликларида ем-хашак таъминотини яхшилаш учун суғориладиган ерларда бошоқли дондан сўнг такрорий озуқа экинлари экиш ҳисобига қўшимча равишда ем-хашак жамғаришга жиддий эътибор берилмоқда.
     Йирик аҳоли яшаш манзиллари ва чорвачилик тармоғи ривожланган ҳудудларда хусусий тадбиркорлик асосида омихта ем, дағал хашак, озу­қа ва наслли молларни сотишга ихтисослаштирилган аукцион, зооветеринария ва наслчилик ишлари, куш­хона ва бошқа турдаги хизматлар кўр­сатувчи субъектлар фаолиятини янада ривожлантириш лозим.
     2017 йил 10 октябрда қабул қи­лин­ган Ўзбекистон Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва то­морқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори чорвачилик хўжаликлари учун му­ҳим аҳамиятга эга бўлганлигини таъ­кидлаш лозим. Шу билан бирга, ушбу қарорга мувофиқ қайта ташкил қи­лин­ган Ўзбекистон фермер, деҳқон хў­жаликлари ва то­мор­қа ер эгалари кенгашининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар қайд этилди, жум­ладан: 
     ● фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишда, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар ту­зишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш; 
     ● шартнома интизомини мустаҳ­камлаш, фермер, деҳқон хўжалиги раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва мада­ниятини ошириш, аграр соҳада меҳ­нат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш; 
     ● соҳада замонавий ресурс тежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг кўламда жорий этишга кўмаклашиш; 
     ● чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик соҳала­рига ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжалик­ларининг тажрибаларини кенг кўлам­да оммалаштириш; 
     ● соҳада ҳуқуқий, иқтисодий, мо­лиявий, агротехник ҳамда бошқа ма­салалар бўйича консалтинг хизмати, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг бошқа ташкилотлар билан кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, илғор хорижий тажрибаларни чорвачилик соҳасига ҳар томонлама татбиқ этиш.
     Маълумки, чорвачилик ривож­ланган ҳудудлар асосан сув билан кам таъминланган яйлов, чўл ҳудуд­ларидан иборат бўлиб, ушбу жойларда аҳолининг доимий иш ўринлари, шунингдек, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси каби кундалик эҳ­тиёжларини яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш чорвачилик тармо­ғи­ни ривожлантиришда муҳим аҳа­мият касб этади. Мазкур ҳудудларда қудуқлардан сув тортувчи насос, мо­биль электр энергияси таъминоти ман­баи, жумладан, қуёш панеллари асосида ишлайдиган тизимларни жорий қилиш ўта долзарб ижтимоий ва иқтисодий масалалардан ҳисобланади.
     Фермер ва деҳқон хўжаликлари ривожланган ҳудудларда сервис хизмати кўрсатувчи субъектлар фаолиятини тубдан яхшилашда деҳқон ёки фермер хўжалиги ерини шудгор қилиш учун замонавий юқори унумдор трактор, ғалла ўриш комбайнини ха­рид қилиш, техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш натижасида катта фойда кўриш мумкин. Бу ҳам сервис тизимининг фа­ол бўғинларидан бири ҳисобланади.
Аммо, бу каби хизматларни ривожлантириш учун тадбиркорнинг хусусий мулкдор сифатидаги ҳуқуқи­ни таъминлаш лозим. Шунингдек, инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда сервис хизматлари кўрсатувчи объектларни ташкил этишда маъ­мурий ёндашувга барҳам бериш, жой­лардаги реал талаб ва таклифдан, тад­биркорлик ташаббусидан келиб чиққан ҳолда ишни ташкил этиш зарур. Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи корхоналарда ишловчи ходимлар малакасини мунтазам ошириб бориш, маркетинг, менежмент ва бош­қа замонавий билимга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш зарурати ортиб бораётганини ҳам унутмаслик лозим.
     Қайд этиб ўтилган жиҳатлар рес­публикамизда мавжуд ер, сув, меҳ­нат ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида экинлар ҳосилдорли­гини, чорва моллари маҳсулдорлиги­ни ошириш ва озиқ-овқат маҳсулот­лари бозорининг барқарорли­гини таъминлаш билан бирга, аграр тар­моқнинг экспорт салоҳиятини оши­ришга ҳам салмоқли ҳисса қў­шади.
 
 
Норқул ХУШМАТОВ,
и.ф.д., профессор;
 
Улуғбек САДУЛЛАЕВ,
илмий-тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.