(O´zbek) Ўзбекистондаги илк агротуризм қишлоғи эълон қилинди. У Қашқадарё вилоятида (фото)

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Айни кунларда Китоб туманининг Варганза қишлоғида биринчи халқаро анор агрофестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Тадбир «Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори ижросини таъминлаш, бу орқали бой маданий мерос ва тарихий анъаналарни сақлаш, боғдорчилик фаолияти билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда агротуризмни ривожлантириш мақсадида ташкил ўтказиляпти.

Фестивал аввалида Қарши шаҳридан 120 километр узоқликда жойлашган Варганза қишлоғига Ўзбекистондаги илк агротуризм қишлоғи мақоми берилди ва «Варганза» МФЙ раисига агротуризм қишлоғининг рамзий калити топширилди.

Варганза қишлоғи аҳолиси азалдан анорчилик ҳадисини олган. Фермер хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида анорнинг қораширин, бедона, аччиқдона, улфи, қай, туятиш сингари навлари етиштирилади.

Қашқадарё вилояти Туризм бошқармаси маълумотига кўра, варганзалик ишбилармонлар ҳар йили минг гектардан зиёд майдондан 5 минг, 6 минг тонна ҳосил териб, қўшни мамлакатларга экспорт қилишади.

«Қишлоқ аҳлининг тирикчилик манбайи – асосан анорчилик. Аёл-у эркак, ёш-у қари тўрт фасл анор парвариши билан шуғулланади. Шу боис бу ерда ночор яшаётган оилалар, чет эл мамлакатларида иш қидириб, сарсон юрган муҳожир фуқаролар умуман йўқ», – дейди «Варганза» МФЙ раиси Зиёдулла Мирзаев.

Фестивал давомида Варганзага Ўзбекистондаги илк агротуризм қишлоғи мақоми берилгани .

28 сентябрь куни бошланган халқаро агрофестивал уч кун давом этади.


Манба: kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.