(O´zbek) Zomin tumani

1-2/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Зомин туманида ҳам ўз аксини топмоқда. Яъни бу энг аввало, туман аҳолиси (154,6 минг киши)нинг турмуш даражаси йил сайин яхшиланиб бораётгани, қулай инфратузилма тизимлари яратилаётгани, хусусий мулкчилик янги босқичга кўтарилиб, ишбилармонлик ва тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётганида ўз ифодасини топмоқда. Шу жумладан, тумандаги кенг қамровли бунёдкорлик ишлари, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришдаги, маънавият, маданият, таълим ҳамда тиббиёт йўналишларидаги ўзгаришлар ҳам фик­римизни яққол тасдиқлаб турибди.
     Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бунёдкорлик ғоялари асосида қиёфаси тубдан ўзгариб бораётган ҳудудлар қатори Зомин туманида ҳам бирин-кетин замонавий корхоналар, ишлаб чи­қариш мажмуалари бунёд этилаётгани, мавжудлари эса замонавий техника ва технологиялар билан жи­ҳозланаётгани ўз олдимизга қўй­ган пировард мақсад­ларни рўёбга чиқа­ришда муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун кенг имкониятлар очиб берилмоқда.
     Айтиш жоизки, ҳудудда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бизнеснинг барча соҳалари, шунингдек, жорий йилда қабул қи­линган давлат аҳамиятига молик дас­туриламал ҳужжатлар асосида ривожлантирилаётгани туфайли туман иқтисодий салоҳияти йилдан-йилга юксалиб бормоқда. 2017 йили туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, саноат со­ҳасида умумий қиймати 8,0 млрд.сўмни ташкил этадиган 16 та объект фойдаланишга топширилиб, 143 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида 24 та лойиҳа, хизмат кўрсатишда 78 та лойиҳа ишга туширилиб, 821 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, тумандаги компьютер мониторлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Тrust electronics» МЧЖ ўз маблағи (800 млн. сўм) ҳисобидан йилига 6,5 минг дона электр гўшт майдалагич ишлаб чиқариш қувватига эга янги линияни йўлга қўйди. Хизмат кўрсатиш сохасида «Азим зомин шифо» МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,1 млрд.сўм бўлган соғломлаштириш маркази бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада, 100 нафар ёш йигит-қизлар иш ўрнига эга бўлди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 6 млрд. сўмдан зиёд бўлган, 840 гектар ер майдонига узумзор ташкил этилиб 300 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
     Буни кичик бизнес субъектлари сони йил сайин ортиб, хусусий тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Айтиш жоизки, ҳисобот даврида кичик бизнес субъектлари томонидан 964 та янги иш ўрни яратилди. Туманнинг асосий тармоқлари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмида кичик бизнес субъектлари улуши катта бўлди. 2017 йилда 723 та кичик бизнес субъекти рўйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич 103,2 фоизга ортди. Муҳими, барча жабҳа­ларда уларнинг иштироки муттасил ошиб бормоқда.
     Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили якунларига эътибор қаратсак, қуйидагича манзара ҳосил бўлганини кўрамиз. Яъни 2017 йил якунини ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда ўсиш кузатилганига гувоҳ бўламиз.
06_Abduganiev2_uzни ташкил этди. Зоминликлар ишлаб чиқарилаётган ўз маҳсулотларини хориж бозорларига чиқариш масалаларида ҳам яхши натижаларни қўлга киритмоқда. Хусусан, 2017 йилда 6,5 млн.долларлик саноат ва қиш­лоқ хўжалиги маҳсулот­лари экспорт қилинганини инобатга оладиган бўлсак, бу борада ҳам сезиларли муваф­фақиятларга эришилаётгани маълум бўлади.
     Буларнинг барчаси алал-оқибат аҳолининг фаровон турмуш тарзи асоси бўлган бандлик кўрсаткичлари ортишига сабаб бўлмоқда. 2017 йилда бандликни таъминлаш ҳудудий дастурига мувофиқ 2704 та янги иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, мақсадли режалар бўйича 347 та саноат, 620 та хизмат кўрсатиш, 222 та қишлоқ хўжалиги ва 46 та ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига яратилди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 220 та, аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда ҳисобига 682 та, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишлар ҳисобига 599 та янги иш ўрни яратилди.
     Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектларининг фаолият кў­лами кенгайиб бориши натижасида ўтган давр мобайнида аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари тайёрлаш 849,2 минг сўмга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 281,3 минг сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2169,1 минг сўмга, пуллик хизмат кўрсатиш 884,1 минг сўмга, чакана савдо айланмаси 2622,2 минг сўмга тўғри келди.
     Ҳозирги кунда маҳаллий бюджет харажатларининг 55,9 фоизи мақсад­ли субвенциялар ҳисобига қоплан­моқда ёки республика бюджетидан 47,9 млрд.сўм субвенция олинаётгани туманнинг республика бюджетига боғлиқлиги юқори даражада эканини кўрсатмоқда. Шунга кўра жорий йилда туманда ишлаб чиқилган субвенцияни қисқартириш юзасидан ишлар давом эттирилиб, йил якунига қадар режалаштирилган 55,9 фоиз ўрнига уни 49,4 фоизга тушириш ёки 6,5 фоизга камайтириш мўлжал­ланмоқда.
     2017 йил инвестиция дастурига асосан реконструкция қилинаётган Зомин тумани Тиббиёт бирлашмасида бугунги кунга келиб, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жа­дал суръатларда давом этмоқда. Шунингдек, туман ҳудудида 82 та намунавий, профилактика инспекторлари учун 22 та уй-жойлар қуриш ишла­ри якунланиб, фойдаланишга топши­рилди.
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги қарорига асосан, Зомин туманини ижтимоий-иқтисо­дий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича 16 та чора-тадбирлар режасини рўёбга чиқариш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Шу жумладан, 5 млн. АҚШ доллари эвазига ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади. Айни пайтда «Зомин текс» МЧЖ томонидан мазкур корхонанинг асос қисмини қуриш ишлари якунига етказилмоқда.
06_Abduganiev1_uz     Келажакни кўзлаб иш юритиш хайрли амаллардан бўлиб, бунда юрт обод бўлади, аҳоли иш билан таъминланади, фаровон ҳаёт тарзи йўлга қўйилади. Шу маънода туманнинг икки минг гектар майдонида «Тошкентвино» АЖга қарашли замонавий технология асосида бунёд этиладиган токзорлар учун 2011,1 гектар (жумладан, Э. Холматов номидаги СИУ ҳудудидан 435,2 гектар, «ХРУ-17» СИУ ҳудудидан 696,9 гектар, «Молгузар» СИУ ҳудудидан 879 гектар) узумчилик ихтисослиги бўйича ер майдонлари ажратилди. Айни пайтда «Молгузар» ва «ХРУ-17» СИУ ҳудудида жами 840 гектар ер майдонларига кўчат экиш ишлари якунланган, Э.Холматов СИУ ҳудудида 100 гектардан ортиқ ер майдонлари экишга тайёрланмоқда.
Бундан ташқари «Тошкентвино» АЖ иштирокида вино заводи ҳамда алоҳида пиво ишлаб чиқарадиган завод қуриш учун Э.Холматов номидаги СИУ ҳудудидан 12,5 гектар ер майдони ажратилди. Ҳозирги кунда заводнинг бош офисини қуриш ишлари 70 % якунланиб, ишлаб чиқа­риш заводи қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.
     Туризм соҳасини янада ривож­лантириш мақсадида туман ҳудудида 5 та янги санаторий ва 5 та болалар оромгоҳлари қурилади. Айни пайтда Навоий тоғ-кон металлургия комбинати томонидан санаторий қуриш ишлари якунланиб қолди. Бу каби янгиланишларнинг давоми сифатида Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутасаддиларига санаторийлар қуриш учун ер майдонлари таклиф этилди. Ҳозирги кунда ушбу корхоналарнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан лойиҳа-танлов ишлари олиб борилмоқда.
     Туман аҳлининг якдиллик билан ва ҳамиша узоқни кўзлаб иш юритиши туфайли ўзига хос ташаббускор, тадбиркорлар томонидан асаларичилик, чорвачилик ва деҳқончилик соҳалари ҳам жадал ривожлана бошлади. Туман аҳлини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг доимий банд­лигини таъминлаш мақсадида туманда асалари оилаларини боқиш ва тар­қатишга ихтисослаштирилган «Омон Зомин асали» агрофирмаси ташкил этилиб, «Алоқабанк»нинг туман филиали томонидан асаларичиликни ривожлантириш мақсадида бугунги кунга қадар 152 фуқарога 994,1 млн. сўмдан зиёд кредит маб­лағлари ажратилди. Шунинг баробарида ҳозирги кунда «Зомин зафар чорваси» агрофирмаси томонидан аҳолига имтиёзли кредитлар эвазига наслли қўйлар тарқатиш йўлга қўйилди.
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги қарорига асосан, 2017–2018 йил­ларда туманда умумий қиймати 434,5 млрд. сўмга тенг бўлган 188 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 3233 та янги иш ўрни яратилиши кўз­да тутилмоқда. Ушбу ло­йиҳаларнинг 37 таси йирик лойиҳа­лар ҳисобланади. Масалан, бунга «Zomin Milk Food» МЧЖ томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган умумий қиймати 26 млрд. сўмга тенг бўлган «Сутни қайта ишлаш», «Zomin Farm» МЧЖнинг «Доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқа­риш», «Хуршида Баҳром» ХКнинг «Мўъжаз» меҳмонхона ташкил этиш лойиҳаларини мисол келтириш мумкин. Иккинчи чорак якунлари бўйича муҳим аҳамиятга молик 37 та ло­йиҳа сирасига кирувчи умумий қий­мати 16,9 млрд. сўмга тенг бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилди, 100 та янги иш ўрни яратилди.
     Ҳозирги кунда туманни ижтимо­ий-иқтисодий ривожлантириш мақ­садида қўшимча тарзда 4 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, «Зомин текс экспорт» МЧЖ томонидан қиймати 113,3 млрд.сўм бўлган, 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратиш қувватига эга “полиефир ипи ва ундан синтетик матолар тў­қиш”ни ташкил этиш, «Зомин мева логистика» МЧЖ томонидан қиймати 56 млрд.сўм бўлган, 100 та янги иш ўринлари яратиш қувватига эга “музлаткичли сиғим ва интенсив боғ барпо этиш” бўйича белгиланган топши­риқларни адо этишга катта эътибор қаратилаяпти.
     Таъкидлаш жоизки, республика бўйича мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 66 та тумандан бири ҳисобланган Зомин тумани қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотларини етиш­тиришга ҳам иқлим жиҳатидан, ҳам ернинг унумдорлиги жиҳатидан жуда мос ҳудуд саналади. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг ташаббус­лари билан туманнинг пахтачилик ҳудудларини қўшни Зарбдор туманига ўтказиш ва уни тўлиқ мева-саб­завотчиликка ихтисослаштирилган туманга айлантириш бўйича бир қа­тор ибратли ишлар амалга оширилди хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 27 майдаги СҚ-179-III-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 7 декабрдаги 123-ф-сонли фармо­йишига асосан туманнинг «Намуна», «Ғалаба», «Наврўз», «Оқар», «Муста­қиллик», «Ғолиб» ва «Иқбол» СИУлардаги ер эгалари ва ердан фойдалувчиларнинг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилди ва хатлов бўйи­ча аниқланган жами 20232 гектар ер майдонини Зарбдор тумани тасарруфига ўтказилди.
     Туман аҳли мақсадли режаларни муваффақиятли амалга ошириш билан бирга белгиланган устувор вазифалар иж­росини таъминлашга ҳа­ракат қил­моқда. Яъни аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича маҳалла­ларда учрашувлар ўтказиш ва иш­тирокчилар фикр-мулоҳазаларига ҳар тарафлама ёндашиш, таклифларни ўрганиш ва муаммоларни тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳал этишга жиддий эътибор қарати­лаяпти. Айни пайтда юртимизда умргузаронлик қилаётган ҳар бир фуқаро самарали меҳнат қилиши ва ўз меҳ­нати маҳсулидан баҳраманд бўлишга ҳақли эканлигини теран англаб етмоқда.
     Хуллас, зоминликлар орзу умидларини кўнгли очиқлик, серҳимматлик ва меҳнаткашликлари билан рўёбга чиқаришга интилмоқдалар. Улар ту­ғи­либ ўсган маконларини янада гуллаб-яшнатиш, иқтисодиётини юксалтириш йўлида сидқидилдан ва самарали меҳнат қилиб, эл-юрт рав­нақи, Ватан тараққиётига ҳисса қў­шишни ўзларининг муқаддас бурч­лари, деб биладилар.
 
Алишер АБДУҒАНИЕВ,
туман ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.