(O´zbek) Юксалиш йўлидаги дадил одимлар

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тошкент – Ўзбекистон Рес­публикасининг пойтахти, мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. У 2200 йилдан узоқ тарихга эга. Дунёда тинчлик шаҳри, дўстлик шаҳ­ри, нон шаҳри, Ислом маданияти пойтахти сифатида машҳур бўлган ва халқаро миқёсда тан олинган. Ис­тиқлол йилларида том маънода юксалиш йўлидан бормоқда.
     Тошкентнинг асрлар силсиласида марказ сифатида танланиши бежиз эмас. Аввало, табиати ва иқлими ўзига хос. Қолаверса, унда қадим-қадим­дан илм-фан, ҳунармандчилик, маданият, савдо-сотиқ ривож топган, олис-яқин давлатлар билан ҳамкор­лик алоқалари ҳар томонлама мус­таҳкамланган.
Шаҳарда сўнгги уч йил мобайнида кўп қиррали ва кенг қамровли эврилишлар рўй бермоқда. Улар юртимизда изчил давом эттирилаётган ислоҳотлар асосида амалга оширилмоқда. Бу ўринда иқтисодиёт ва со­лиқ соҳасидаги янгиликлар, валюта бозорининг эркинлаштирилганлиги, турли ўлкалар билан дўстона муносабатлар мустаҳкамланганлиги, туризмнинг ривожланаётгани, оммавий ахборот воситаларининг мус­та­қиллиги ва эркинлиги таъминланаётгани мисолида алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
     Бундай ижобий ўзгаришлар аҳо­ли ижтимоий ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, шаҳардаги маданият ва истироҳат боғларининг қиёфаси янгиланиб, имкониятлари кенгаймоқда. Одамлар иштиёқ билан сайр қиладиган ва маданий ҳордиқ чиқарадиган сўлим гўшалар кўпай­моқда. Сайилгоҳ кўчаси, Лутфий са­йилгоҳи, каналлар бўйидаги ободонлаштирилган жойлар тобора гавжум­лашмоқда. Уларда мунтазам равишда турли тадбирлар, концертлар, акция­лар ўтказилмоқда. Ашхобод, Central Park, Наврўз боғлари ва бошқа кўнгилочар масканларга нафақат тошкентликлар, балки республикамизнинг турли ҳудудларидан ва чет эллардан келаётган меҳмонлар ҳам тез-тез қадам ранжида қилишмоқда.
     Пойтахтда беш юздан зиёд маҳал­ла бор. Уларда ҳам янгиликлар бисёр. Бунга «Обод маҳалла» дастури доирасида бажарилаётган ишлар, ватанпарварлик, маданият, спорт мавзуларига бағишланган ҳамда ҳуқуқбу­зарликларнинг олдини олишга доир тадбирлар яққол мисол бўла олади. Шаҳарнинг маданий ва маънавий ҳаётидаги ислоҳотлар эса янада му­ҳимлиги билан ажралиб туради. Айниқса, Сузукота мажмуасининг очилиши, Абдулла Қодирий мажмуасининг қурилиши, Адиблар хиёбонининг барпо этилиши, Ўзбек тили ва адабиёти университетининг иш бошлаши, Якуб Колас, Бердақ ва Махтумқули ҳайкалларининг ўрнатилиши охирги йиллардаги ўзига хос янгиликлар сифатида тарих саҳифа­ларига муҳрланди.
     Тошкент Марказий Осиёдаги энг йирик транспорт чорраҳасида ясланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Шунингдек, 2 та темир йўл вок­зали, 2 та аэровокзал ва автовокзал мавжуд. Улар йўловчилар талаб-эҳ­тиёжини тўла-тўкис қондирмоқда. Шунинг баробарида барчаси босқич­ма-босқич замонавийлаштирилмоқ­да. Самараси қандай бўлаётганини биргина туб ўзгариш мисолида кўриш мумкин: бугунга келиб, «Тошкент» халқаро аэропортидаги узоқ кутишлар бар­ҳам топди, чиқиш вақти 2–3 соатдан 20–25 дақиқага қадар қисқарди.
     Ёдингизда бўлса, Шавкат Мирзиёев президентликка сайланиши арафасида тошкентликларнинг азалий орзуси – метро линияси Сергелигача етиб бориши тўғрисида гапирган эди. Орадан кўп ўтмай, Юнусобод йўналишини давом эттириш ва ер усти айланма метросини қуриш ҳақида ҳам қарор қабул қилинди. Унга биноан метронинг Чилонзор йўналиши ТТЗгача, Юнусобод йўналиши Чилонзор буюм бозоригача, Ўзбекистон йўналиши Қорақамиш даҳасигача узайтирилиши белгиланди. Шунингдек, Афросиёб, Ойбек, Шароф Рашидов, Мустақиллик кўчаларининг аввал автомашиналар учун ёпиқ бўлган қисми очилди, Фарғона йўли кўчасидаги бузилган кўприк қайта тикланди. Буларнинг барчаси йўловчиларга катта қулайликлар туғ­дириб, қимматбаҳо вақтларини тежашларида қўл кела бошлади.
     Шубҳасиз, қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар ҳам шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда. Гўзал меъморий кўринишга эга кўплаб турар жойлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган иншоотлар бирин-сирин чирой оч­моқда. Айниқса, шаҳар маркази ва туманларда қад ростлаётган City лар бизнес жараёнларини фаоллаштиришга, туризмни ривожлантиришга, молия, банк ҳамда гуманитар соҳалар тараққиёти учун янги имкониятлар яратишга, аҳолининг мазмунли ҳор­диқ чиқаришини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу борада Tashkent City ишбилармонлик марказида яратил­ган шарт-шароитлар омма диққа­тини ўзига жалб этмоқда. Яқинда тантанали равишда очилган Hilton меҳ­монхонаси ва Конгресс холл биноси, ноанъанавий боғ ҳам кўпчиликка манзур бўлмоқда.
     Тошкент доимо мамлакатимизнинг энг йирик саноат маркази сифатида тан олинади. Боиси – юртимизда ишлаб чиқариладиган маҳсу­лотларнинг 16,5 фоизи шу шаҳар улушига тўғри келади. Унинг саноатида ёнилғи, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноатлари етакчи ўрин тутади.
     Президентимизнинг 2017, 2018, 2019 йилларда пойтахтдаги ўзгариш­лар билан танишиши шарофати ўлароқ, ҳудудни ижтимоий-иқтисо­дий ва маданий ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли режалар тасдиқланди. Уларга кўра ҳудудда 6600 та саноат корхонаси барпо этилди. Тадбиркорликни қўллаб-қувват­лаш учун кредитлар ажратилиб, 1178,7 млн. АҚШ доллари миқдори­даги чет эл сармояси жалб қилинди. Шу даврда шаҳар иқтисо­диётига киритилган хорижий сар­моянинг жами миқдори 7,871 млрд. сўмга етди. Эндиликда тадбиркорларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилаяпти. Бизнесни ривожлантириш ғоя­лари, инвестицион лойиҳалар ва та­шаббуслар ҳар жи­ҳатдан рағбат­лантирилаяпти. Натижада компаниялар сафи кенгайиб бораяпти. Айтайлик, 2016 йил охиригача 56507 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлса, 2018 йил арафасида уларнинг сони 62440 тадан ошди, 2019 йил бошида 71319 тани ва 1 октябргача эса 84072 тани ташкил қилди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.