(O´zbek) Тўқимачилик саноатидаги ислоҳотлар самараси

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Дунёда асрлар оша ўз са­лоҳияти ва ижтимоий аҳа­миятини йўқотмай бар­қарор сақлаб кела­ётган соҳалар кўп. Масалан, бой тарихга эга республикамизнинг етакчи саноат турларидан бири ҳисоб­ланмиш тўқи­мачиликни олайлик. У замонлар гирдобида кўп ва хўб эврилди, турли шаклларда сайқалланиб, ўзгаришлар сари юз тутди, кези келганда сиёсий қурол сифатида ҳам қўлланилди, ижтимоий масалаларни ҳал этишда дас­так вазифасини ўтади, деҳқон ва баззоз (матофуруш)лар тирикчилигининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилди.
     Аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келаётган бу тармоқ бизнинг давримизда энг инновацион саноат мақомига эга бўлди. Узоқ йиллар турли минтақаларга пахта хомашёси ет­казиб берувчи мамлакатимиз жа­ҳоннинг етакчи тўқимачилик маркази сифатида эътироф этила бошланди. Пахтамиз ва тўқимачилик маҳсу­лотларимиз бир вақтлар турли сиёсий ўйинлар қурбонига айланганига, ҳар хил тўсиқ ва чекловларга дуч келганига қарамай Ўзбекистон уларни 60 га яқин мамлакатга экспорт қилишнинг уддасидан чиқа олди. Жа­ҳон тўқимачилик бозорида ўз ўрнини топиб олгач, маҳсулот экспорти ҳажмини 7 млрд. долларга оширишга аҳд қилди.
     Албатта, қувончли натижаларга эришиш осон кечмади. Бунинг учун ҳар томонлама пухта ҳозирлик, чуқур ўйлаб тузилган режалар ва уларнинг бажарилишини таъминлайдиган қатъ­ий чора-тадбирлар кўрилди. Масалан, охирги пайтларда Президентимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантиришга бағишланган бир қатор қарорлар қабул қилинган. Уларнинг ижроси самараси ўлароқ, сўнгги уч йил ичида тўқимачиликда ишлаб чиқариш деярли икки баробар кў­пайди ва пахта толасини қайта ишлаш ҳажми 2016 йилдаги 410 минг тоннадан 2019 йилда 760 минг тоннагача, маҳсулот экспорти 2 миллиард долларгача ошди. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарида ишловчилар сони 160 мингдан 250 минг кишига етди. Ҳар йили мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яра­тилмоқда, жумладан, кўп ҳудудларда йилига 15 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъмин­ланмоқда.
     Давлатимиз раҳбарининг тегиш­ли топшириқлари ва кўрсатмалари асосида саноатнинг турли жабҳала­рида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Чунончи, тўқимачилик саноатида пахта-тўқимачилик клас­терларини ташкил этиш ва пахта толасини чуқур қайта ишлаш эвазига юқори қийматли маҳсулотлар ҳаж­мини ошириш устувор вазифалардан бири қилиб белгиланди. Бу ташаббусга тўқимачилик саноати биринчилар қатори жавоб берди ва 2017 йили Навоий вилоятининг Қи­зилтепа туманида дастлабки пахта-тўқима­чилик кластери пайдо бўлди.
     Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги «Пахта-тўқимачи­лик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва ўша йил 31 мартдаги «Пахта-тў­қима­чилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғ­рисида»ги қарорларига биноан уларнинг ҳуқуқий базаси шакл­лантирилди. Бу ҳужжатларда пах­та-тў­қимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқи­ло­на фойдаланиши, ҳосилдорликни ошириши ва етиштириладиган пахта хомашёсини ўз вақтида йиғиб-териб олиши, унинг чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қий­матга эга маҳсулотлар ишлаб чиқа­ришни кўпайтириши зарурлиги, энг асосийси, республикада пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига барҳам бериш асосий мақсад эканлиги қайд этилганди. Интилишлар ва натижалар ҳам шунга яраша бўлди. 2018 йилда мамлакат пахта майдонларининг 156 минг гектарида 15 та, 2019 йилда 701 минг гектарида 75 та пахта-тўқима­чилик кластери лойиҳалари амалга оширилди. Улар 2 млн. тонна пахта йи­ғиштириб олиб, ўз олдиларига қўйил­ган режани тўлиқ бажардилар.
     Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, республикамизнинг 40 та туманида пахта-тўқимачилик кластерлари иши янги технологиялар негизида ташкил қилингани боис сўнгги 10 йил ичида биринчи марта пахтадан юқори ҳосил кўтарилди. Тошкент трактор заводи ҳамда АҚШнинг John Deere, CNH каби компанияларида ишлаб чиқарилган 160 тадан ортиқ янги пахта териш машиналари сотиб олинди. Бу янгиланиш, хоҳ ишонинг-хоҳ ишонманг, 40 йил давомида биринчи марта рўй берди.
     Ҳозир бутун дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бири сув тан­қислигидир. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ғўза парвариши жараёнида бу масалага масъ­улият билан ёндашдилар. Пировардида бу йил 4 минг 600 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилин­ди. Исроилнинг «Netafin», Хитойнинг «Qingdao Flourish Textile Machinery CO LTD» ва кўплаб маҳаллий ташкилотлар томонидан томчилатиб суғо­риш технологияси қуриб битказилиб, пахтазорлар улар ёрдамида суғо­рилди. 2020 йил якунига қадар эса 117 та туманда 91 та пахта-тўқима­чилик кластер лойи­ҳасини рўёбга чи­қариш режалаштирилди. Шу зайл республикамиздаги жами пахта майдонларининг 87 фоизи қамраб олинади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.