(O´zbek) Замон талабига мос бунёдкорлик

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

“Durable Beton” – юқори сифат кафолати

     Қурилиш саноати учун бетон маҳ­сулотлари етказиб берувчи «Durable Beton» мамлакатимиздаги етакчи ишлаб чиқариш субъектларидан ҳисоб­ланади.
     Сифатли маҳсулотларни ўз вақ­тида етказиб бериш орқали компания қисқа вақт ичида мижозлар ишончини қо­зониб, кўплаб йирик қурилиш корхона­ларининг ҳамкорига айланди. «Durable Beton» жамоасининг иш тамойили шундай: тезкорлик, юқори ташкилотчилик ва ҳар бир мижоз талабини аниқлик ва ҳо­зиржавоблик билан қондириш. Ушбу тамойилнинг ҳаётий тасдиғини эса «Durable Beton»­да тайёрланаётган турли маркалардаги (М100-М800) сифатли ва мустаҳ­кам маҳсулотлар­нинг харидоргирлиги тобора ошиб бораётганида кўрамиз. Корхона маҳ­сулотлари сифатлилигини кафолатловчи мувофиқ­лик сертификатига эга.

 
“Grand Road Tashkent” – йўлсозларнинг яқин ҳамкори
 
     Пойтахтимизнинг барча туманларида автомобил йўлларини қайта қу­риш ва та’мирлаш ишлари олиб бо­рилмоқда. Бунда йўл-қурилиш материалларини тайёрлаш, етказиб бериш, асфальт йотқизиш, йўл чизиқ­ларини чизиш ва шаҳар кўчаларини махсус белгилар билан та’минлашга йўналтирилган «Grand Road Tashkent» корхонаси иқтисодий барқарор қувватлар­дан бири. Бу ерда ишлаб чи­қарилаётган материаллар ассортименти турли хил: темир-бетон маҳсу­лотлари, инерт материаллар, асфальт, йўл чети лотоклари, плиталар, бордюрлар, брусчаткалар ва ҳоказо. Ушбу маҳсулотлар ҳар қан­дай ташқи салбий таъсирларга бардошли бўлиб, кўп йиллар давомида сифатини йў­қотмайди. Қурилган йўлларнинг неча ўн йиллар давомида равонлигини йўқотмаслиги – бу савобталаб йўлсозларимизнинг ўз ишини сид­қидил­дан, виждонан бажариши билан боғ­лиқ. Бунда уларга ҳар бир маҳсулоти сифат сертификатига эга бўлган ва давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган «Grand Road Tashkent» сингари корхоналар яқиндан кўмакчидир.
 
“Flowers Garden” гўзаллик яратади
 
     Замонавий меъморчиликда ланд­шафт дизайнининг аҳамияти беқиёс. Янги қад ростлаган ҳар қандай объект борки, унга баҳо беришда, аввало, ён-атрофи қай даражада обод эканига эътибор берамиз. Анвойи гуллар, манзарали дарахтлар – буларнинг бари гўзалликдир. Инсон эса табиатан гўзалликка ташна.
     “Flowers Garden” корхонаси ана шундай гўзаллик яратувчилардан. Унинг ихтиёрида 2 та йирик мажмуа ва иссиқхоналар бўлиб, йилига 25 миллион туп гул ва дарахт кўчатлари етиштиради.
     “Flowers Garden” нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам ўз ўрнини топиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро ало­қаларни мустаҳкамламоқда. Жумладан, “Greencon”, “Syngenta”, “Water­land”, “Quattro Plant”, “Durbeta”, “Vanucci Piante”, “Natural Peyzaj” каби чет эл корхоналари билан биргина ишлаб чиқа­риш ва маҳсулот етказиб беришда эмас, тажриба алмашиш соҳасида ҳам ўзига хос мактаб яра­тилган.
     Бугунги кунда “Flowers Garden” да 500 нафардан ортиқ малакали ходимлар ва хориждан келган мутахассислар фаолият юритмоқда.
 
“CityNet” – инновацион-технологиялар маркази
 
“Durable Group” холдинги таркибидан жой олган инновацион-технологиялар корхонаси – “CityNet”нинг хизмат кўрсатиш қамрови жуда кенг. Интернет хизматини тақдим этиш, интеллектуал видеокузатув, хавфсизлик ва ёнғин сигнализацияси, киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими, IP ва аналог телефонлаштириш, автотурар­гоҳ тизимлари, қўнғироқ­ларни қайта ишлаш маркази, кабель тармоқлари тузилмалари… Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Аммо “City­Net”нинг хизмат кўрсатиш доираси қанча катта бўлмасин, бу унинг ҳар бир мижоз хоҳиш-истагини ҳисобга олган ҳолда буюртмани юқори сифат ва тезликда бажаришига асло халал бермайди. Мижоз – у оддий уй бекаси бўладими ёки қурилиш компаниясими, ким бўлишидан қатъий назар – истаган техник қулайликларни яратиш ва уни мамнун қилиш “CityNet” фаолиятининг муҳим мезонидир.
     Бир сўз билан айтганда, «Durable Group»ни инновацион ёндашув, энг янги технологиялар ва юқори малакали мутахассислар ёрдамида ишлаб чиқа­риш ҳамда хизмат кўрсатишни юксак сифат асосига қурган компания, дейиш мумкин. У сингари компанияларнинг мавжудлиги, қолавер­са, даврга ҳамоҳанг тарзда сони ортиши­дан давлатимиз ва халқимиз манфаатдор.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.