(O´zbek) Муваффақиятли лойиҳалар учун геологик тадқиқотлар

5/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Edzem Engineering» ХК МЧЖ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти муҳандис­лик-геологик тадқи­қот­лар асосига қурил­ган. Тадқиқотлар доирасида ер­нинг рельефи, тупроқ ва ер ости сувларининг ўзига хос хусусиятлари, тавсифлари ўрганилади, геологик муҳит ўзгаришлари таҳлил этилади, баҳола­нади ҳамда прогноз қилинади. Компания замонавий технологиялар, энг илғор бурғулаш ас­боб-ускуналари ва, албатта, малакали мутахассисларга эга. Бу ерда 8 нафар геолог-муҳан­дис, 3 нафар қу­рувчи-муҳандис ва 2 нафар геофизик-муҳандис, шунингдек, бошқа ихтисосликлар бўйича ҳам тажрибали ходимлар меҳнат қилади.
     «Edzem Engineering» компаниясининг қудуқларни бурғулашни ўз ичига оладиган муҳандислик тадқи­қот­лари мажмуи қуйидагилардан иборат:
     ● тайёргарлик босқичи – объектнинг физик хусусиятлари ва унинг техник жиҳозланганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаш;
     ● дала ишлари – геологик/гидрологик бурғулаш билан амалга ошириладиган геодезик қидирувлар;
     ● лаборатория тадқиқотлари – турли локациялар билан ва турли чуқурликда бурғулаш вақтида олинган тупроқ намуналарини ўрганиш.
     Муҳандислик бурғулаш жараёнида муайян жойнинг экологияси ва табиий ресурслари, тупроқ ва ер ости сувларининг ҳолати ҳақида аниқ малумотлар олинади, сув қудуқ­ларини қуриш, қишлоқ хўжалиги иш­лари ва қурилиш учун объектлар хавфсизлиги ҳамда улардан фойдаланиш вариантлари самарадорлиги ўрганилади.
     Компания мутахассислари қудуқ­ларни муҳандислик бурғулашни бир неча усуллар билан амалга оширади: колонкали бурғулаш – қудуқ­ларни сув билан ювиб, обсад қувур­ларни ўрнатган ҳолда паст частотали қаттиқ қотишмали бурғудан фойдаланиш кичик диаметрли қудуқларда чуқур­лик ва тупроқнинг минимал емирилиши билан бурғулаш имконини беради; шнек билан бурғулаш – («қуруқ» бурғулаш) – тупроқ тузилишини барбод этувчи катталаштирилган диаметрли қудуқлар ва бош­қалар.
     Бурғулаш усули қудуқнинг мақ­сади ва чуқурлиги, тупроқнинг хусусиятлари, белгиланган қидирув шарт­лари ва ишлаш майдонларининг техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда танланади. Бурғуланган қудуқ сўнгра тиқилади, танлаб олинган керн эса компаниянинг лабораторияларига синчиклаб ўрганиш, объект бўйича эксперт ҳисоботини тузиш, топографик режа ва участка геологик кесиш учун етказилади. Амалга оширилган бурғулаш ишлари ва ҳудуднинг тузилган ҳужжатлари асосида кейинчалик сув қудуқларини бурғулаш ва турар-жой, саноат объектларини қу­риш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тузилади.
     Ишларни қўллаш соҳаси тўғонлар, туннеллар, шосселар, кўприклар, темир йўллар, виадуклар, баландлик­лар, доклар, бандаргоҳлар, аэропорт­лар, электр станциялари, ёқилғи сақ­лаш иншоотлари, савдо ва офис мар­казлари, спорт иншоотлари, маданий объектлар қурилишини қам­раб ­олади.
     Туркия, Саудия Арабистони ва мамлакатимизда саноат, ижтимоий, архитектура ва бошқа мақсадлар учун бир қатор йирик гео- ва гидротехник лойиҳалар ҳамда бу лойиҳалар учун тадқиқот ва ишланмалар аллақачон амалиётга татбиқ этилган. “ASMİN MÜHENDİSLİK & İNŞAAT” ло­йиҳаси, Анқарада ташкил этилган ҳавзали саноат зонаси, темир йўл линиялари, ичимлик суви ва канализация, томчилатиб суғориш ва су­ғориш тизимлари, метрополитен, электр станциялари, саноат корхоналари ва йўл қурилишига доир қа­тор лойиҳалар шулар жумласи­дандир.
     Компания мутахассислари объектга келиб, у ерни белгиланган тартибда кўздан кечириш, ўлчаш ва бурғулаш усулини танлаш ишларини олиб боришади; гидрогеологик қу­дуқларни бурғулашади; тупроқ ва сув намуналарини танлаб олишади; материалларнинг зарур лаборатория тадқиқотларини ўтказишади; техник ҳисоботни, геологик кесим билан геодезик режани тузишади.
     Орттирилган катта тажрибадан ташқари компания қуйидаги устун­ликларга эга: кенгайтирилган география, профессионал жамоанинг ҳара­катчанлиги; замонавий техника – турли ўлчамли ўз бурғулаш қурилмалари, асбоб-ускуналар, дунёдаги энг яхши ишлаб чиқарувчилар автопаркининг мавжудлиги; давлат ва ижтимоий аҳамиятга молик объектлардаги тендерларда қозонилган ғалабалар.
     Бу ерда назоратга ва, умуман, барча ишга катта эътибор билан ёндашилади. Компания жамоасининг ҳар бир аъзоси ўз зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилади. Шу йўсинда «Edzem Enginering» ХК МЧЖ геологик тадқиқотларни ўтказишнинг барча қоида ва технологияларига қатъий амал қилади.
     Ҳамкорларнинг ёрдами ва қўл­лаб-қувватлаши туфайли компания инновацион ечимлар ва ёндашувларни изчил жорий этмоқда. Лойи­ҳаларни муваффақиятли амалга ошириш асносида мижозлар билан тўп­ланган билим ва тажрибани ўртоқ­лашиш кўникмаси ҳам ўзининг амалий натижасини беряпти.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.