Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Edzem Engineering» ХК МЧЖ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти муҳандислик-геологик тадқиқотлар асосига қурилган. Тадқиқотлар доирасида ернинг рельефи, тупроқ ва ер ости сувларининг ўзига хос хусусиятлари, тавсифлари ўрганилади, геологик муҳит ўзгаришлари таҳлил этилади, баҳоланади ҳамда прогноз қилинади. Компания замонавий технологиялар, энг илғор бурғулаш асбоб-ускуналари ва, албатта, малакали мутахассисларга эга. Бу ерда 8 нафар геолог-муҳандис, 3 нафар қурувчи-муҳандис ва 2 нафар геофизик-муҳандис, шунингдек, бошқа ихтисосликлар бўйича ҳам тажрибали ходимлар меҳнат қилади.
«Edzem Engineering» компаниясининг қудуқларни бурғулашни ўз ичига оладиган муҳандислик тадқиқотлари мажмуи қуйидагилардан иборат:
● тайёргарлик босқичи – объектнинг физик хусусиятлари ва унинг техник жиҳозланганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаш;
● дала ишлари – геологик/гидрологик бурғулаш билан амалга ошириладиган геодезик қидирувлар;
● лаборатория тадқиқотлари – турли локациялар билан ва турли чуқурликда бурғулаш вақтида олинган тупроқ намуналарини ўрганиш.
Муҳандислик бурғулаш жараёнида муайян жойнинг экологияси ва табиий ресурслари, тупроқ ва ер ости сувларининг ҳолати ҳақида аниқ малумотлар олинади, сув қудуқларини қуриш, қишлоқ хўжалиги ишлари ва қурилиш учун объектлар хавфсизлиги ҳамда улардан фойдаланиш вариантлари самарадорлиги ўрганилади.
Компания мутахассислари қудуқларни муҳандислик бурғулашни бир неча усуллар билан амалга оширади: колонкали бурғулаш – қудуқларни сув билан ювиб, обсад қувурларни ўрнатган ҳолда паст частотали қаттиқ қотишмали бурғудан фойдаланиш кичик диаметрли қудуқларда чуқурлик ва тупроқнинг минимал емирилиши билан бурғулаш имконини беради; шнек билан бурғулаш – («қуруқ» бурғулаш) – тупроқ тузилишини барбод этувчи катталаштирилган диаметрли қудуқлар ва бошқалар.
Бурғулаш усули қудуқнинг мақсади ва чуқурлиги, тупроқнинг хусусиятлари, белгиланган қидирув шартлари ва ишлаш майдонларининг техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда танланади. Бурғуланган қудуқ сўнгра тиқилади, танлаб олинган керн эса компаниянинг лабораторияларига синчиклаб ўрганиш, объект бўйича эксперт ҳисоботини тузиш, топографик режа ва участка геологик кесиш учун етказилади. Амалга оширилган бурғулаш ишлари ва ҳудуднинг тузилган ҳужжатлари асосида кейинчалик сув қудуқларини бурғулаш ва турар-жой, саноат объектларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тузилади.
Ишларни қўллаш соҳаси тўғонлар, туннеллар, шосселар, кўприклар, темир йўллар, виадуклар, баландликлар, доклар, бандаргоҳлар, аэропортлар, электр станциялари, ёқилғи сақлаш иншоотлари, савдо ва офис марказлари, спорт иншоотлари, маданий объектлар қурилишини қамраб олади.
Туркия, Саудия Арабистони ва мамлакатимизда саноат, ижтимоий, архитектура ва бошқа мақсадлар учун бир қатор йирик гео- ва гидротехник лойиҳалар ҳамда бу лойиҳалар учун тадқиқот ва ишланмалар аллақачон амалиётга татбиқ этилган. “ASMİN MÜHENDİSLİK & İNŞAAT” лойиҳаси, Анқарада ташкил этилган ҳавзали саноат зонаси, темир йўл линиялари, ичимлик суви ва канализация, томчилатиб суғориш ва суғориш тизимлари, метрополитен, электр станциялари, саноат корхоналари ва йўл қурилишига доир қатор лойиҳалар шулар жумласидандир.
Компания мутахассислари объектга келиб, у ерни белгиланган тартибда кўздан кечириш, ўлчаш ва бурғулаш усулини танлаш ишларини олиб боришади; гидрогеологик қудуқларни бурғулашади; тупроқ ва сув намуналарини танлаб олишади; материалларнинг зарур лаборатория тадқиқотларини ўтказишади; техник ҳисоботни, геологик кесим билан геодезик режани тузишади.
Орттирилган катта тажрибадан ташқари компания қуйидаги устунликларга эга: кенгайтирилган география, профессионал жамоанинг ҳаракатчанлиги; замонавий техника – турли ўлчамли ўз бурғулаш қурилмалари, асбоб-ускуналар, дунёдаги энг яхши ишлаб чиқарувчилар автопаркининг мавжудлиги; давлат ва ижтимоий аҳамиятга молик объектлардаги тендерларда қозонилган ғалабалар.
Бу ерда назоратга ва, умуман, барча ишга катта эътибор билан ёндашилади. Компания жамоасининг ҳар бир аъзоси ўз зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилади. Шу йўсинда «Edzem Enginering» ХК МЧЖ геологик тадқиқотларни ўтказишнинг барча қоида ва технологияларига қатъий амал қилади.
Ҳамкорларнинг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши туфайли компания инновацион ечимлар ва ёндашувларни изчил жорий этмоқда. Лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш асносида мижозлар билан тўпланган билим ва тажрибани ўртоқлашиш кўникмаси ҳам ўзининг амалий натижасини беряпти.