(O´zbek) Чарм-пойабзал саноати: янги ривожланиш босқичида

3-2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги бозорлар топиш ва экспортни ошириш, мавжуд сало­ҳиятдан унумли фойдаланиш мамлакатимизни барқарор иқтисодий ривожлантиришнинг му­ҳим шартларидан ҳисобланади. Хусусан, чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида жаҳон бозорига йўналтирилган тайёр маҳсулот­лар ҳаж­ми ва турларини кенгайтириш, шунинг баробарида халқимизни сифатли, пи­шиқ, бежирим ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсу­лотлари билан таъминлаш бугун ҳар қачонги­дан-да долзарб аҳамият касб эта­ётир. Бинобарин, ҳамиша харидоргир ушбу турдаги маҳсулотларга ма­ҳаллий ва ташқи бозордаги юқори талаб мазкур йўналишда ишлаб чи­қаришни даврга мос равишда такомиллаштириб боришни тақозо қил­моқда.
     Айтиш керакки, давлатимиз раҳ­барининг шу йил 8 февралдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик со­ҳа­ларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ­рисида»ги қарорида бу борада аниқ ва самарали вазифалар белгилаб берилди. Уларнинг ҳаётга татбиқ қи­линиши эса шубҳасиз, чарм-пойабзал маҳсулотларининг сифати, дизайни ва уларни сотиш тизимини янги босқичга олиб чиқади.
     Таҳлилларга кўра, бугунги кунда юртимизда эркакларнинг 95 фоизи маҳаллий корхоналарда ишлаб чи­қарилаётган оёқ кийимларни кий­моқда. Бироқ болалар ва аёллар учун сифатли пойабзаллар ишлаб чиқариш тенденциясида бунақа юқори кайфиятни ҳар доим ҳам кўравермаймиз. Чунки ҳали-ҳамон аҳолининг салмоқли қисми харид қиладиган кийим-кечак бозорларида четдан арзон-гаровга келтирилган, бир мавсумга етар-етмайдиган пойабзаллар савдо расталарини эгаллагани, замонавий пойабзал дўконларидаги маҳ­сулотларни эса ҳамма ҳам сотиб ололмаслиги кундай равшан. Кўриниб турибдики, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар анчагина. Лекин юқорида келтирил­ган қарор ва у асосидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳамда ташкилий базанинг такомиллаштирилиши, янги инвестицион ғоялар, ташаббуслар ва ло­йиҳаларнинг амалга оширилиши чарм-пойабзал саноатининг истиқ­болини кафолатлайди.
     Дарвоқе, мутахассислар чарм-пойабзал санотида 2017 йилдан бошлаб ўсиш динамикаси кузатилаётганини қайд этмоқдалар. Худди шу йилдан эътиборан барча ишлар со­ҳани ривожантиришнинг аниқ манзилли стратегияси асосида йўлга қў­йилганини унутмаслик керак.
 
Истиқболли инвестициявий лойиҳалар – амалиётда
 
     Чиндан ҳам рақамлар қарийб сўнгги беш йилда тайёр чарм-пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, мўйна ва қоракўл териси, маҳаллий корхоналар хомашёси асосида жундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чи­қариш ҳажми сезиларли даражада кўпайганини тасдиқлайди. Шу билан бирга миллий товарларимизнинг сифати, янги маҳсулот турларини ўзлаштириш кўрсаткичлари ошгани қувонарли, албатта. Мисол учун, жорий йилда мамлакатимизда 115 миллион жуфтдан ортиқ ҳажмда пойабзал ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Ваҳолангки, 2016 йилда бу рақам 10,2 миллион жуфтни ташкил қилган. Яна бир жиҳат шуки, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида сунъий чарм ва полиуретан ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, пойабзал таглиги тайёрлаш – 92 фоизга, спорт товарлари – 84 фоизга, спорт сумкалари ва чамадонлари тайёрлаш – 68 фоизга етказилди.
     Иқтисодиётнинг бошқа тармоқ­лари қаторида чарм-пойабзал саноатида ҳам табиийки, инновацион технологиялар, ишлаб чи­қаришни бошқариш ва сифат менежменти, мутахассислар салоҳия­тини юксалтиришда хорижий ҳамкорлар билан тенг ва ишончли ало­қаларни ўрнатиш, уларнинг тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш мақ­садга мувофиқдир. Ҳозирга келиб Ўзбекистон бу соҳада дунёда етакчи ҳисобланган Италия, Германия, Туркия, Хитой каби давлатлар компаниялари билан ҳам­корлик қилиб келаётгани ўнлаб инвестициявий лойиҳаларнинг амалий исботини топишига замин яратмоқда. Агар 2016 йилда соҳага атиги 15,7 миллион долларлик хорижий инвес­тиция жалб этилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, 187,6 миллион долларга етди, жорий йилда эса 202 миллион доллардан ошиши кутиляпти.
     «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остида чарм-пойабзал ва мўйнали маҳсулотлар дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакати бозорида ўз харидорини топиб улгурди. Яқин 3-5 йил ичида улар қаторига Европа ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларидаги яна 15 та янги экспорт бозори келиб қў­шилади. 2021 йил охирига келиб тар­моқдаги экспорт кўрсаткичи 2016 йилга нисбатан 4,1 баробарга ортади. Йил якуни билан экспорт ҳажми 420 миллион долларга тенг бўлиши ку­тилмоқда.
     Бундай натижаларга эришишда соҳанинг давлат томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётгани эътирофга лойиқ.
 
Италия тажрибаси – қулай, самарали, ишончли
 
     Чарм-пойабзал саноатини жадал суръатда ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган стратегиянинг «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан тизимли тарзда рўёбга чиқарилаёт­гани тайёр чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйнали ва қоракўл териси маҳсулотлари ишлаб чиқариш бў­йича Ўзбекистонни минтақада саноат марказига айлантиришда ҳал қи­лувчи ўрин тутмоқда. Айниқса, уюшманинг ушбу устувор мақсад йўлида илғор хорижий тажрибаларга диққат қаратаётгани, етакчи давлатлар корхоналари билан ҳамкор­ликни мустаҳ­камлаётгани аллақачон ўз натижасини бера бошлади.
     Гап шу ҳақида кетар экан, халқаро ҳамкорлар орасида Италиянинг ало­ҳида ўрни борлигини таъкидламас­ликнинг иложи йўқ. Зотан, «Ўзчармсаноат» уюшмаси Италия корхоналари билан самарали, ўзаро манфаатли ва қулай алоқаларни ривожлантириб келаётгани айни ҳақиқат.
     Ана шундай ҳамкорликдаги лойи­ҳа – «Orient Technology» масъулия­ти чекланган жамияти кластери қиймати 14 миллион доллар бўлиб, у Қора­қалпоғистонда италиялик мутахассислар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Технологик линия Италияда ишлаб чиқарилган. У мавжуд қувватларни модернизация қи­лиш ва техник қайта жиҳозлаш, янгиларини яратиш бўйича йирик дас­тур доирасида мамлакатимизга кел­тирилди. Кластер тўлиқ ишга туширилгач, йилига 180 млн. кв.дм тайёр чарм ва Италия технологияси асосида 500 минг жуфт пойабзал тайёрлаш имконияти пайдо бўлади ҳамда унинг 70 фоизи ташқи бозорга чиқарилади.
     «Premium leather» масъулияти чекланган жамияти кластери эса Фарғона вилоятида беш босқичда ташкил қилинади. Корхонанинг йиллик қуввати 80 миллион квадрат дециметр тайёр чарм ва 400 минг жуфт турли пойабзал ишлаб чиқа­ришга тенг. Қиймати 12 миллион долларлик яна бир лойиҳа Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ишга туширилиши мўлжалланган. Унинг ишлаб чиқариш қуввати 50 миллион квад­рат дециметр тайёр чарм ва 300 минг жуфт пойабзалга тенг. Шунингдек, италияликлар билан бирга Сурхондарё вилояти Ангор туманида умумий қиймати 23,4 млн. долларлик «Top Quality Brand» сармоявий ло­йиҳа ҳам ишга туширилган. Бу ерда тайёр чарм, пойабзал, мебель ва автомобиль учун зарур тайёр чарм қопламалар ишлаб чиқарилади.
     Навоий вилояти эркин иқтисодий зонасида эса «Camellia Group» МЧЖ томонидан терини қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси амалиётга йўналтирилган бўлиб, «Italprogetti Spa» (Италия) компанияси билан биргаликда жами қиймати 1,9 млн. долларлик асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ўрнатилди. Наманган вилоятида Италиянинг ўттиз йиллик тажрибага эга «Planet Industry» компанияси билан ҳамкорликда Италия компаниялари бренди остида чарм-пойабзал маҳ­сулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида «Angren Charm Invest» МЧЖ ҳамда Италиянинг са­лоҳиятли компанияларидан бири – «ANTONIO COUTURE» ўртасида кенг қамровли савдо-иқтисодий алоқалар мунтазамлик касб этган.
     Айтгандай, Италиянинг чарм-пойабзал саноатида дунёга машҳур бўлган «Assopellettieri» уюшмаси франчайзинг асосида чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш масаласига қизиқиш билдираётгани ҳам янада янги ва яхши ўзгаришлардан дарак беради.
     Маълумот ўрнида эслатиш керакки, Италиянинг «Assopellettieri» уюшмаси 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга чарм-пойабзал ва акссесуарлар ишлаб чиқаришга ихтисос­лашган 4500 ортиқ кичик ва ўрта бизнес компаниялари аъзо санала­ди. Аҳамиятлиси, уларнинг барчаси дунё­га машҳур брендлар ва уюшмага аъзо корхоналар томонидан ҳар йили 9 млрд. еврога тенг маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
     «Assopellettieri» дунё бозорини ўрганиш ва Европа стандартларини ишлаб чиқишда ўз ўрнига эга йирик ташкилот ҳисобланади. Шу боисдан барча брендлар бу ташкилот аъзолигига ҳаракат қилади. Хомашёни ҳам айнан мазкур уюшма таклиф қилган мамлакатлардан харид қилади. Айнан шу уюшманинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган чарм маҳсулотларига ўз қизиқишини билдираётгани эса маҳаллий корхоналаримиз учун Европа бозорига чи­қиш ва дунё брендлари билан ҳам­корликни кенгайтиришига янги имкониятлар эшигини очади.
 
Экспорт географияси янада кенгаяди
 
     Агар 2016 йилда хорижий давлатларга сотилган тайёр чармнинг фақат бир фоизи иккинчи ва учинчи марта қайта ишланган чарм, қолгани яримтайёр маҳсулот ҳисобланган бўлса, жорий йилда юқори қўшилган қий­матга эга чарм маҳсулотлари экспорти 420 миллион долларга тенглашиши мўлжалланяпти. Тармоқдаги экспорт кўрсаткичи бундан беш йил олдинга нисбатан 4,1 баробарга ортади. Ва бу қуруқ рақамлар эмас, балки аниқ ҳисоб-китобларга, тизимли ёндашувга таянган прогноз экани айни ҳақиқат.
     Экспорт кўрсаткичларининг ортишида халқаро кўргазмаларнинг аҳамиятини алоҳида келтириш жоиз. «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остида чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйнали ва қоракўл тери маҳсулотлари, жундан тайёр маҳсулотларни экс­портга йўналтириш бўйича тизимли ишлар юқори даражада ташкил этил­ган. Шу маънода маҳаллий корхо-наларимизнинг халқаро кўргазма ва ярмаркалардаги иштироки ҳам экспорт географиясини кенгайтириш, маҳал­лий товарларимизни четга танитишда кўмаклашмоқда. Соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари Хавфсизлик ва меҳнат муҳо­фазаси (БиОТ), Пойабзал, сумка, аксессуарлар, чарм ва бутловчи материаллар халқаро ихтисослашти­рилган кўргазмаси – «Mosshoes» (Россия), Халқаро пойабзал кўргазмаси – International Footwear Fashion Fair (AYMOD)» ва Пойабзал саноати етказиб берувчиларининг халқаро кўргазмаси – «Aysaf» (Туркия), Пойабзал ва аксессуарлар халқаро кўргазмаси – «SHOESSTAR-Азия» (Қозо­ғистон) каби нуфузли кўргазмаларда мунтазам равишда қатнашиб келишяпти.
     Европа бозорларига эса Италиянинг «Lineapelle» кўргазмаси орқали чиқилади. Бинобарин, у 1981 йилдан буён энг муҳим халқаро кўргазмалардан ҳисобланади. Чарм маҳсу­лоти, аксессуарлар, компонентлар, пойабзал учун зарур синтетик материаллар ва моделлар, чарм буюмлар, кийим-кечак ҳамда мебелга бағиш­ланган ушбу экспозиция асосан, чарм саноатига мўлжалланган. Йилига икки марта Болоньяда ўтказиладиган кўргазма марказида 12 та зал мавжуд. У ҳар сафар дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларидан келувчи 1 300 нафар иштирокчи ва 20 минг нафар меҳмонни қабул қилади.
     Иқтисодиётда шундай тармоқлар борки, уларга «тикилган» капитал ал­батта, даромад келтирмай қолмай­ди. Чарм-пойабзал саноати ана шундай тармоқлардан биридир. Чунки инсонларнинг замонавий урф ва анъ­аналарга ҳамоҳанг кийинишга эҳти­ёжи бўлгани каби сифатли, чиройли ва мақбул нархдаги чарм буюмларга, инчунун, оёққа қолипдай тушадиган пойабзалларга интилиши ҳар доим устувор бўлиб келади.
     Эндиликда бозорларимизда ма­ҳаллий корхоналаримизда ишлаб чиқарилаётган ушбу турдаги маҳсу­лотларнинг таклиф этилаётгани, Ўзбекистон чарм-пойабзал товарларига хорижда ҳам қизиқиш ортаётгани соҳани ривожлантириш стратегиясининг ҳаётбахшлигидан далолат бермоқда. Бу жараёнда халқаро ҳам­корлик уфқлари тобора кенгайиб бораётгани эса кишига янада мамнуният ҳиссини улашади.
 
 
Фахриддин БОБОЕВ,
«Ўзчармсаноат» Уюшмасининг раиси
 
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.