(O´zbek) To‘qimachilik sanoatida marketingni rivojlantirish va uning uslubiy jihatlari (davomi)

5/2016

     Бозорда корхона ва маҳсулот ҳо­латининг рақобат таҳлили бошқалар­дан устунлик даражаси бўйича объект тавсифномасисиз ўзаро ўхшашликлар ва тафовутлар тамойили бў­йича статистик кузатув объектларини таҳлил қилиш вазифаларини бир­лаштиради.
     Афзалликлар рақобат таҳлилла­ри­нинг анъанавий йўналиши бўлиб, умуман фаолият муваффақиятидаги устунликнинг «яхшироқ-ёмонроқ» та­мойили кўринишида бўлиши эса, рақобатчиларни ўзаро таққослашга асосланиши ҳамда хусусий ҳолати рақобатбардошлик таҳлили ҳисобланади.
     Тўқимачилик корхонаси ҳолатини таҳлил қилиш ва афзаллигини баҳо­лаш қиёсий статистика таҳлилига асос­ланади. Бунда улар бошланғич кўрсаткич ҳамда қўлланаётган статистика билан фарқланади. Ҳолат таҳ­лили ўлчамлилигини пасайтириш усул­лари ва кўп ўлчамли статистик гуруҳ­лаш усулларини қўллаган ҳолда рақо­батбардошлик омиллари фарқ­ларига аниқлик киритилади. Афзалликларни баҳолаш фаолият муваффақият­лилиги ва рақобатбардошлик кўрсаткичларига асосланади.
     Ҳолатнинг рақобат таҳлили корхоналар ўзаро жойлашуви тавсифномасини, ҳар бир корхонанинг бош­қа корхоналарга нисбатан ҳолати ва по­зициясини аниқлашни англатади. Бун­да таъкидлаб ўтилганидек, миқ­до­рий баҳолаш йўқ бўлиб, бу корхоналарни кўрсаткичлар фарқи бўйича таққос­лашга имкон бермайди. Ушбу таҳлил натижалари статистик гуруҳ­ларни аниқ­лаш учун негиз ҳисобланади. М. Портернинг рақобат­чи­лар стратегик гуруҳларини уларни сегментлаш воситасида ажратиш ғояси рақобатчи­ларни таҳлил қилиш жараёнини янада бошқариладиган ҳолатини кучайтиришга имкон беради. Рақобатчи­ларнинг стратегик гуруҳи деганда бит­та стратегик хўжалик юритиш ҳу­ду­дида ҳаракат қиладиган ва бир хил умумий белгиларга эга бўлган рақо­батлашувчи фирмаларнинг маълум бир йиғиндиси тушунилади. Стратегик гу­руҳга кирадиган корхоналар унинг энг яқин ра­қобатчилари ҳисобланади. Улар ўхшаш маркетинг стратегияларига амал қилишга сезиларли да­ражада мажбурдир. Тармоқ стратегик гуруҳлари­ни аниқлаш учун гу­руҳ­лаш усули қўл­ланади. Ўхшашлик­лар таҳли­ли бит­та ёки бир нечта кўр­саткич: си­фат, технология, география, сегментлар, бозор позициялари, товарлар, сотув каналлари бўйича амалга оширилади.
     Бозор шароитида бир қатор омиллар рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви самарадорлигига ўз таъсирини йўқотади, бошқалари эса, аксинча, рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви жараёнига фаол таъсир кўрсатади, мазкур жиҳатлар уларни қўшимча равишда ўрганишни талаб қилади. Бизнинг фикримизча, мазкур услубият бир қатор масалаларни ҳал этишга имкон беради: биринчидан, тў­қимачилик саноати корхонасини бош­қариш жараёнининг маркетинг таркибий қисмини ўрганиш; иккинчидан, тармоқ, минта­қа ва ҳ.к.да тенденцияларни комплекс ўрганишда маркетинг бошқару­ви ҳолатини аниқ­лаш; учинчидан, рақобатбардошлик ва маркетинг бош­­қарувида ҳал этилиши лозим бўл­ган муаммоларни аниқ аж­ратиш ва ифодалаш; тўртинчидан, бу­тун корхона персонали тушуниши учун очиқ бўлган натижалар бериш.
     Рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви самарадорлигини ўрганишнинг омилли усули республика тўқимачилик саноатининг қатор корхоналарида маркетинг бошқаруви да­ражасини баҳолашга асос қилиб олинган. Таҳлил маркетинг бошқа­руви тизимининг ҳар бир структуравий таркибий қисми бўйича амалга оширилади.
     Тўқимачилик саноати корхоналарида маркетинг бошқаруви самарадорлигига фаолиятни бошқариш да­ражаси энг катта таъсир кўрсатади. Таъкидлаб ўтилганидек, рақобатбар­дошлик ва маркетинг бошқаруви ти­зимининг ушбу функцияси корхонада маркетингга муносабат, унинг та­мойиллари ишлаб чиқариш-савдо фаолияти жараёнида қўлланиши би­лан белгиланади.
     Рақобатбардошликни бошқариш ва маркетингни ташкил қилишда самарали ишлашга хизмат қиладиган ёки тўсқинлик қиладиган жамоадаги психологик муҳит ва маркетинг хизмати ходимларининг сифат таркибини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Маркетингни ташкил қилиш функ­циясини баҳолашга, шунингдек, мар­кетинг хизмати ичкарисида ҳам, корхонанинг бошқа бўлинмалари билан ҳам ваколат ва ўзаро алоқа­ларни му­вофиқлаштириш кучли таъсир кўрсатади.
     Тўқимачилик саноати корхоналари маркетинг стратегиясини ишлаб чи­қиш ва ривожлантириш нуқтаи наза­ридан уни тармоқдаги рақобат му­ҳитининг энг му­ҳим омили, деб ҳисоб­лаш лозим. Тар­моқни таҳлил қилиш­нинг энг муҳим элементларидан би­ри – бу, бозорни тадқиқ этишдир. Маркетинг бошқа­руви тизимида мар­кетинг стратегияларининг таркибий қисмлари сифатида рақобат стратегиялари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, албатта, бозор конъюнк­тураси таҳли­ли ўтказилишини, шунингдек, унинг рақобат муҳити диаг­ностика қилини­ши­ни тақозо этади.
     Юқорида қайд этилганларга кўра, тармоқда биринчи навбатда, моддий-техник база билан жиҳозланган­лик даражасини оширишга йўналтирилган турли чора-тадбирларни амал­га ошириш зарур. Тўқимачилик маҳ­сулотлари халқаро бозорларида мус­таҳкам ўрин эгаллаш учун маркетинг тадқиқотлари натижалари бў­йича мав­жуд хомашё ресурсларини қайта иш­лаш даражасини чуқурлаш­тириш чо­ра-тадбирлари амалга оширилиши ло­зим. Шу билан бирга, маҳ­сулотлар ра­қобатбардошли­гини оши­ришда, тў­қимачилик саноати маҳсу­лотлари со­тиладиган бозорларни кенгайтиришда тизимли ёндашувларга эътибор қа­ратиш та­қозо этилади.
 
Азизхон ТИЛЛАХЎЖАЕВ,
ТДИУ тадқиқотчиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.