Sorry, this entry is only available in Russian and Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in this site default language. You may click one of the links to switch the site language to another available language.
Бозорда корхона ва маҳсулот ҳолатининг рақобат таҳлили бошқалардан устунлик даражаси бўйича объект тавсифномасисиз ўзаро ўхшашликлар ва тафовутлар тамойили бўйича статистик кузатув объектларини таҳлил қилиш вазифаларини бирлаштиради.
Афзалликлар рақобат таҳлилларининг анъанавий йўналиши бўлиб, умуман фаолият муваффақиятидаги устунликнинг «яхшироқ-ёмонроқ» тамойили кўринишида бўлиши эса, рақобатчиларни ўзаро таққослашга асосланиши ҳамда хусусий ҳолати рақобатбардошлик таҳлили ҳисобланади.
Тўқимачилик корхонаси ҳолатини таҳлил қилиш ва афзаллигини баҳолаш қиёсий статистика таҳлилига асосланади. Бунда улар бошланғич кўрсаткич ҳамда қўлланаётган статистика билан фарқланади. Ҳолат таҳлили ўлчамлилигини пасайтириш усуллари ва кўп ўлчамли статистик гуруҳлаш усулларини қўллаган ҳолда рақобатбардошлик омиллари фарқларига аниқлик киритилади. Афзалликларни баҳолаш фаолият муваффақиятлилиги ва рақобатбардошлик кўрсаткичларига асосланади.
Ҳолатнинг рақобат таҳлили корхоналар ўзаро жойлашуви тавсифномасини, ҳар бир корхонанинг бошқа корхоналарга нисбатан ҳолати ва позициясини аниқлашни англатади. Бунда таъкидлаб ўтилганидек, миқдорий баҳолаш йўқ бўлиб, бу корхоналарни кўрсаткичлар фарқи бўйича таққослашга имкон бермайди. Ушбу таҳлил натижалари статистик гуруҳларни аниқлаш учун негиз ҳисобланади. М. Портернинг рақобатчилар стратегик гуруҳларини уларни сегментлаш воситасида ажратиш ғояси рақобатчиларни таҳлил қилиш жараёнини янада бошқариладиган ҳолатини кучайтиришга имкон беради. Рақобатчиларнинг стратегик гуруҳи деганда битта стратегик хўжалик юритиш ҳудудида ҳаракат қиладиган ва бир хил умумий белгиларга эга бўлган рақобатлашувчи фирмаларнинг маълум бир йиғиндиси тушунилади. Стратегик гуруҳга кирадиган корхоналар унинг энг яқин рақобатчилари ҳисобланади. Улар ўхшаш маркетинг стратегияларига амал қилишга сезиларли даражада мажбурдир. Тармоқ стратегик гуруҳларини аниқлаш учун гуруҳлаш усули қўлланади. Ўхшашликлар таҳлили битта ёки бир нечта кўрсаткич: сифат, технология, география, сегментлар, бозор позициялари, товарлар, сотув каналлари бўйича амалга оширилади.
Бозор шароитида бир қатор омиллар рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви самарадорлигига ўз таъсирини йўқотади, бошқалари эса, аксинча, рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви жараёнига фаол таъсир кўрсатади, мазкур жиҳатлар уларни қўшимча равишда ўрганишни талаб қилади. Бизнинг фикримизча, мазкур услубият бир қатор масалаларни ҳал этишга имкон беради: биринчидан, тўқимачилик саноати корхонасини бошқариш жараёнининг маркетинг таркибий қисмини ўрганиш; иккинчидан, тармоқ, минтақа ва ҳ.к.да тенденцияларни комплекс ўрганишда маркетинг бошқаруви ҳолатини аниқлаш; учинчидан, рақобатбардошлик ва маркетинг бошқарувида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни аниқ ажратиш ва ифодалаш; тўртинчидан, бутун корхона персонали тушуниши учун очиқ бўлган натижалар бериш.
Рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви самарадорлигини ўрганишнинг омилли усули республика тўқимачилик саноатининг қатор корхоналарида маркетинг бошқаруви даражасини баҳолашга асос қилиб олинган. Таҳлил маркетинг бошқаруви тизимининг ҳар бир структуравий таркибий қисми бўйича амалга оширилади.
Тўқимачилик саноати корхоналарида маркетинг бошқаруви самарадорлигига фаолиятни бошқариш даражаси энг катта таъсир кўрсатади. Таъкидлаб ўтилганидек, рақобатбардошлик ва маркетинг бошқаруви тизимининг ушбу функцияси корхонада маркетингга муносабат, унинг тамойиллари ишлаб чиқариш-савдо фаолияти жараёнида қўлланиши билан белгиланади.
Рақобатбардошликни бошқариш ва маркетингни ташкил қилишда самарали ишлашга хизмат қиладиган ёки тўсқинлик қиладиган жамоадаги психологик муҳит ва маркетинг хизмати ходимларининг сифат таркибини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Маркетингни ташкил қилиш функциясини баҳолашга, шунингдек, маркетинг хизмати ичкарисида ҳам, корхонанинг бошқа бўлинмалари билан ҳам ваколат ва ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириш кучли таъсир кўрсатади.
Тўқимачилик саноати корхоналари маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш нуқтаи назаридан уни тармоқдаги рақобат муҳитининг энг муҳим омили, деб ҳисоблаш лозим. Тармоқни таҳлил қилишнинг энг муҳим элементларидан бири – бу, бозорни тадқиқ этишдир. Маркетинг бошқаруви тизимида маркетинг стратегияларининг таркибий қисмлари сифатида рақобат стратегиялари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, албатта, бозор конъюнктураси таҳлили ўтказилишини, шунингдек, унинг рақобат муҳити диагностика қилинишини тақозо этади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, тармоқда биринчи навбатда, моддий-техник база билан жиҳозланганлик даражасини оширишга йўналтирилган турли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Тўқимачилик маҳсулотлари халқаро бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаш учун маркетинг тадқиқотлари натижалари бўйича мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш даражасини чуқурлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши лозим. Шу билан бирга, маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишда, тўқимачилик саноати маҳсулотлари сотиладиган бозорларни кенгайтиришда тизимли ёндашувларга эътибор қаратиш тақозо этилади.
Азизхон ТИЛЛАХЎЖАЕВ,
ТДИУ тадқиқотчиси