(O´zbek) Arzon, qulay va zamonaviy uy-joylar

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси яхшиланиб, намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жойлар бунёд этилмоқда. Натижада, қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифати тобора юксалмоқда. Шунинг билан бирга, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий инфратузилма объектлари жадал ривожлантирилмоқда, қолаверса, ша­ҳарларда кўп қавватли уйларни қуриш ва қайта таъмирлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
 
     Маълумки, жорий йилда ҳукуматимиз томонидан «2017–2021 йил­ларда қишлоқ жойлар­да янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш» ҳамда «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва қайта таъмирлаш» дастурлари қабул қи­линди. Мазкур дастурлар асосида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, замонавий ва сифатли уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини барпо қилиш, янги инфратузилмаларни шакллантириш, рес­публикамиз қишлоқ ва шаҳарлари қиёфасини бутунлай янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
     Хусусан, «2017–2021 йилларда қиш­лоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жой­лар қуриш» дастури асосида қуйи­даги йўналишлар белгилаб берилди:
     ● яшаш учун ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг замонавий, сифатли, ши­нам, арзон уй-жойга бўлган эҳти­ёжларини қондириш;
     ● қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш учун ажратилган тураржой массивларида муҳандислик-комму­никация инфратузилмасини ва транс­порт тармоқларини баробар ривож­лантириш;
     ● конструктив ва архитектура-режалаштириш ечимларини оптималлаштириш ҳисобига лойиҳа-қи­дирув ва қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, барпо этилаётган уйлар таннархини пасайтириш;
     ● энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишни кенгайтириш;
     ● жойларда қурилиш индустриясини ривожлантириш, пудрат ташкилотларининг қувватларини оширриш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
     Дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кў­ра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади, хусусан:
     ● хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар;
     ● аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўл­ган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар;
     ● ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,04 гектар бўл­ган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар.
     Беш йиллик стратегия давомида қишлоқ жойларда 85 мингдан ортиқ уй-жойлар қурилиши режалаштирил­ган. Биргина 2017 йилнинг ўзида 15 мингдан ортиқ уй-жой қуриш кўзда тутилмоқда. Мазкур кенг кўламли ишларнинг барчаси аҳолини арзон, ўртача иш ҳақи оладиган кишилар учун ҳамёнбоп уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганлиги қувонарли ҳол, албатта.
     «Республикамизда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш мақсадида мавжуд имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдала­ниб, бунёдкорлик ишларини жадаллаштиришга катта аҳамият берилмоқ­да. 2009–2016 йилларда қишлоқ жой­ларда 1308 та тураржой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69557 та шинам уй-жой қурилиб, ўз эгаларига топши­рилди. Қишлоқлардаги 83,5 минг­дан ортиқ оиланинг яшаш шароити ях­шиланди», – деб таъкидлади Иқтисо­диёт вазирлигининг Қишлоқларда уй-жой қурилиш ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўлими бош­лиғи Ғофур Жамолов.
     Шунингдек, 2017 йилда қишлоқ жойларда 12019 дан зиёд янги уй-жой, шу жумладан, биринчи турдаги – 4608 та, иккинчи турдаги – 3739 та, учинчи турдаги – 3672 та уйларни қуриш назарда тутилади. Шу билан бирга, янги қурилаётган уй-жой массивларида фақат давлат ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 291,5 километр электр таъминоти тармоқлари, 316,9 километр газ таъминоти тар­моқлари ва 260,3 километр автомобиль йўллари, шу жумладан, массивлар ичида кириш йўллари ва йўллар, шунингдек, 134 та ижтимоий инфратузилма объектини барпо этиш мўл­жалланмоқда.
     Дастурда «Қишлоқ қурилиш банк», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека-банк»лардан ташқа­ри «Халқ банки», «Асака» банк ва «Ўз­саноатқурилиш­банк» ҳам иштирок этиши назарда тутилган.
     Уй-жойларнинг янги намуналари­ни қуриш учун дастурда иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уй қурувчиларга уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи беш йил мобайнида йиллик етти фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги давр­да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга имтиёзли ипотека кредитлари берилади.
     Бунда уй-жойга талабгор фуқаро­ларнинг дастлабки бадали қуйидаги миқдорларни ташкил этади:
     ● 15 фоиз – икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун;
     ● 25 фоиз – икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун.
     Демак, янги тизим бўйича қурил­ган уйларни бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимлар бемалол харид қилишга ва 15 йил кредит тўловини тўлашга қурби етади.
     Шунингдек, «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон, кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва қайта таъмирлаш» дастури асосида республика шаҳарларида яшаётган аҳолини, шу жумладан, ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни ва бош­қа тоифадаги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро­ларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш йўли билан уларнинг турмуш даражасини янада ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳам назарда тутилган.
     Кўп қаватли уй-жой қурилишини молиялаштириш қуйидаги схема асосида амалга оширилади:
     1. Ипотека банк «Ўзшаҳар қури­лиш инвест» ИКга шартнома асосида маблағ ажратади.
     2. Буюртмачи пудрат шартномасига асосан пудратчини молиялаштиради ва қурилишни техник назоратини олиб боради.
     3. Пудратчи бажарилган ишлар бўйича буюртмачига ҳисобот бериб боради ва объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топширади.
     4. Маҳаллий ҳокимлик (ҳудудий комиссия)лар томонидан уй-жойга муҳтож талабгорлар аниқланади ва бошланғич бадал маблағларини банк­да шакллантиради.
     5. Фуқаро уй-жой сотиб олиш учун банк билан олди-сотди шартномасини имзолайди.
     6. Банк олди-сотди шартномаларига асосан фуқарога ипотека кредити ажратади.
     Бундан ташқари, дастур бўйича квартирани ипотека кредити бўйича сотиб олувчи жисмоний шахсларга бир қатор имтиёзлар белгиланган бўлиб, бу, ўз навбатида, аҳолига кафолатланган енгиллик яратиб беришга асос бўлиб хизмат қилади.
     Масалан, жисмоний шахслар сотиб олинган квартиралар бўйича мулк солиғидан ипотека кредити тў­лаб бўлингунча озод этилади. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг, яъни қарз олувчиларнинг ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси ва болалари)нинг солиққа тор­тиладиган даромадига қуйидагилар­ни киритмаслик кўзда тутилган:
     ● кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредити бўйича асосий қарзни ва ҳи­собланган фоизларни қайтаришга йў­налтириладиган солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлар суммаси;
     ● кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун иш берувчи хўжалик юритувчи субъектдан олинган маблағлар.
     Мамлакатимизда қурилиш-мон­таж ишлари сифатига қўйилади­ган талаблар ҳам оширилиши режалаш­тирилган. Бу борада Давархитектқу­рилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Асомиддин Тожиев қуйидаги­ларни баён қилади:
     «Мамлакатимизда ишлаб чиқари­лаётган замонавий қурилиш материаллари, турли конструкциялар ҳисо­бига кўп квартирали уйларнинг нар­хи арзонлашади. Ҳозирги кунга ке­­либ 90 фоиз қурилиш материаллари ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса қу­рилиш ишларининг тез суръатда си­фатли ва самарали равишда амалга оширилишига ижобий таъсир этаяпти».
     Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимо­ий-иқтисодий ислоҳотлар, авваламбор, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган­дир. Бинобарин, юқорида таъкидлан­ган давлат дастурлари ҳам ушбу ис­лоҳотларнинг ажралмас қисми бў­либ, ҳаётимизни янада яхшилашга хизмат қилади.
 
 
Хилола САЛОЕВА,
«O‘zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.